Жорий йилнинг 24-октабр куни Хорижий инвестицияларни жалб етиш агентлигида Ўзбекистоннинг бизнес имкониятлари ва сармоявий салоҳияти билан яқиндан таништириш мақсадида ЖИCAнинг Такасаки шаҳридаги идораси, Япония хусусий компаниялари ва Такасаки шаҳри маъмурияти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Aгентлик директори ўринбосари О.Елмуратов Aгентлик фаолияти ва вазифалари, ЖИCA билан ҳамкорлик ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, Япония делегациясига Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлиги, хусусан, иқтисодий кўрсаткичлар, сўнгги 7 йил давомида амалга оширилган ислоҳотлар, хорижий инвесторлар учун яратилган имтиёзлар ва бошқалар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шу билан бирга, япон бизнес вакиллари Ўзбекистон Республикасида инвестиция фаолияти ва инвесторларни ҳимоя қилиш бўйича саволларига жавоб олдилар.
Учрашув якунлари бўйича томонлар ўзаро алоқаларни ўрнатиб, келгусидаги ҳамкорлик тўғрисида келишиб олдилар.
Другие новости и события
Invest.gov.uz инвестицион порталининг ҳар қандай материаллари (такрор ишлаб чиқариш, нашр этиш, нусха олиш, қайта чоп этиш, тарқатиш, таржима қилиш, телекўрсатув, қайта ишлаш ва бошқа тарқатиш усуллари) - биринчи манба ва порталнинг ҳаволаси кўрсатилмаган ҳолда ишлатилиши қатъиян тақиқланади!