Ўзбекистон Республикаси электртехника саноати
Радиоэлектрон, электротехникаси саноати ва асбобсозлик Ўзбекистондаги муҳим тармоқлардан биридир.
Тармоқда электротехника ускуналарини ишлаб чиқариш учун юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ўзлаштириш, тармоқни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, етакчи хорижий компаниялар билан замонавий электр техникаси маҳсулотларини кенг турда ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар ташкил қилиш ва уни экспортга етказишни таъминлаш мақсадида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, авваломбор, стратегик ҳамкорларни кенг жалб қилиш сиёсати юритилмоқда.
Ўз навбатида, электротехника тармоғидаги корхоналар 4 та йўналиш бўйича ўз фаолиятини юритмоқда:
(1,300 дан ортиқ номда: кучли ток ўтказадиган кабеллар, алоқа кабеллари, маиший симлар ва б.ш);
(кондиционерлар, совутгичлар, телевизорлар, кир ювиш машиналари, чангютгичлар ва б.ш);
Халқ истеъмоли моллари номенклатурасида – кондиционер, кир ювиш машинаси, чангютгич, микротўлқинли печ, совутгич, музлатгич, электр сув иситгич, овқат тайёрлаш ускуналари, телевизор, уяли алоқа телефон аппарати, ёритгичар, лок-бўёқ маҳсулотлари, маиший эҳтиёжлар учун кабель маҳсулотлари ва б.ш.
Бир пайтнинг ўзида тармоқда электротехника ускуналарини ишлаб чиқариш учун юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ўзлаштириш, тармоқни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, етакчи хорижий компаниялар билан замонавий электротехникаси маҳсулотларини кенг турда ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар ташкил қилиш ва уни экспортга етказишни таъминлаш мақсадида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар авваломбор, стратегик ҳамкорларни кенг жалб қилиш сиёсати юритилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 февралдаги №ПҚ-2772 сонли қарори билан, лойиҳаларни амалга ошириш доирасида мамлакатимизга олиб кириладиган, Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган тартибда республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, материаллар ва бутловчи қисмлар, Ўзбекистон 2022 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви учун йиғиладиган тўловлардан ташқари)дан озод қилиниши кўзда тутилган.
Мазкур қарор доирасида 2022 йил 1 январига қадар электротехника саноатининг янгидан ташкил этилган корхоналарига уларнинг жойлашган жойидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги «Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ-3594-сонли Фармони 1 бандида кўзда тутилган имтиёзлар, жумладан, юридик шахсларнинг фойдас солиғи, мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоаналар учун ягона солиқ тўлови ҳамда Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этиш татбиқ этилади.
Шунингдек, 2017 йил 1 апрелдан бошлаб қуйидагилар белгиланди:
— асосий фаолият тури бўйича электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи, ўртача йиллик ходимлар сони 400 нафардан ошмаган (шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлари ва олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга ёллашда белгиланган ўртача йиллик сонидан ортиқ норма) кичик корхоналар кичик тадбиркорлик субъектлари тоифасига киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 февралдаги “2017-2021 йилларда электротехника саноатини бошқаришни янада такомиллаштириш, жадал ривожлантириш ва диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-2772-сонли қарори билан фақатгина қуйидагиларни импорт қилиш учун мамлакат ресурслари ҳисобидан тақдим этиладиган чет эл валютасидаги кредит линиялари назарда тутилган:
— камида 7 йил муддатга икки йиллик имтиёзли муддат ва қайта молиялаштирувчи банкнинг камида 0,5 фоиздан ортиқ бўлмаган йиллик маржаси билан замонавий ускуналар ва технологияларни;
— 12 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга республикада ишлаб чиқарилмайдиган материаллар ва бутлов қисмлар, бунда улар кейинчалик маҳсулот экспортидан келган валюта тушумлари ҳисобидан харид қилиш таъминланади.
Сўнгги йилларда электротехника саноати мамлакатимиз саноат мажмуасининг жадал ривожланаётган йўналишларидан бирига айланди. 2017 йилда товар маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2017 йилгига нисбатан бир ярим баравар ўсди.
Мамлакатимиз маиший техника ишлаб чиқариш бўйича салмоқли хомашё базасига эга. Жумладан, мис қазиб олинади (ОТМК), мис қувурлар ишлаб чиқариш бўйича техник жараёнлар ўзлаштирилди, полипропилен (СП ООО «Uz-Kor Gaz Chemical» МЧЖ ҚК) ва полиэтилен («Шўртан” ГКМ АЖ) ишлаб чиқарилади. Шунингдек, маҳаллий корхоналар маиший техникада қўлланиладиган ойна ишлаб чиқаришни ўзлаштирдилар.
Ўзбекистонда фаолият юритаётган корхоналар қуйидаги йўналишлар бўйича тармоқлараро кооперацияга кўмаклашишга тайёрдирлар: шнур ва кабель-ўтказгич маҳсулотлари, металга ишлов бериш ва бўяш, электрон платалар, мис трубкалар, корпуслар учун пластмасс буюмлар, маҳкамлаш материаллари, қадоқлаш буюмлари.
Давлатимиз раҳбари томонидан тасдиқланган 2014-2018 йилларда Электротехника саноатини янада ривожлантиришга доир чора-тадбирлар дастури мамлакатимизда ушбу соҳани ривожлантиришда муҳим туртки бўлди.
Тармоқ корхоналарида энг янги юқори самарадор технологияларни кенг жорий этиш, саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллилаштиришни янада чуқурлаштиришни кўзда тутадиган ягона техник сиёсатни юритиш Асосий стратегик вазифага айланди. 2017 йилда электротехника тармоғида кабель-ўтказгич маҳсулотлари 61%, маиший техника 48%, электротехника ва бошқа товарларни маҳаллийлаштириш даражаси 40,8%ни ташкил этди.
Бугунги кунда Марказий Осиё аҳолисининг умумий сони 72,1 млн кишини ташкил этади (уларнинг 32,9 млн нафари Ўзбекистонда истиқомат қилади), бу хорижий сармоядорларга ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни қўшни мамлакатларга экспорт қилишида катта имкониятлар беради. Шуларни ҳисобга олган ҳолда, қуйида Марказий Осиё мамлакатлари ва Ўзбекистонда маиший техника ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми ва унга бўлган талаб кўрсатилади.
Марказий Осиё мамлакатларида 2017 йилда маиший техникага бўлган талаб минг дона
Мамлакатлар | Совутгичлар | Кир ювиш машиналари | Кондиционерлар | Микро тўлқинли печлар | Чанг ютгичлар | Телевизорлар |
Ўзбекистон | 816 | 816 | 653 | 933 | 1088 | 933 |
Қозоғистон | 459 | 459 | 367 | 525 | 612 | 525 |
Қирғизистон | 225 | 225 | 180 | 257 | 300 | 257 |
Тожикистон | 155 | 155 | 124 | 177 | 207 | 177 |
Туркманистон | 139 | 139 | 111 | 159 | 185 | 159 |
Умумий талаб спрос | 1795 | 1795 | 1436 | 2051 | 2393 | 2051 |
Ўзбекистонда 2017 й. Ишлаб чиқарилган маиший техниканинг умумий ҳажми Умумий талабдан МОмамлакатлри томонидан қопланиши % да | 170 | 264 | 145 | 36 | 195 | 455 |
9% | 15% | 10% | 2% | 8% | 22% |
Ўзбекистонда маиший техникага бўлган таҳминий талаб, минг дона
Маиший техника турлари | 2017 | 2018 (кутилмоқда) | 2020 (прогноз) | ||||
умумий | умумий | Жумладан | умумий | Жумладан | |||
Эски техникани алмаштириш | Янги оилалар сони | Эски техникани алмаштириш | Янги оилалар сони | ||||
Совутгичлар | 816 | 1084 | 816 | 268 | 1165 | 903 | 262 |
Телевизорлар | 933 | 1201 | 933 | 268 | 1294 | 1032 | 262 |
Газ печлари | 653 | 921 | 653 | 268 | 985 | 723 | 262 |
Кир ювиш машиналари | 816 | 1084 | 816 | 268 | 1165 | 903 | 262 |
Кондиционерлар | 653 | 921 | 653 | 268 | 985 | 723 | 262 |
Чангютгичлар | 1088 | 1356 | 1088 | 268 | 1466 | 1204 | 262 |
Микротўлқинли печлар | 933 | 1201 | 933 | 268 | 1294 | 1032 | 262 |
Ўзбекистон Республикаси электротехника тармоғида қуйидаги компаниялар билан фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда:
«Falk Porsche technik GmbH» (Германия), «Самара кабель компанияси» АЖ (Россия Федерацияси). Шу билан бирга, тармоқда қкйидги компаниялар билан ҳамкорлик қилиш юксак баҳоланади: Samsung Electronics Co., Ltd, LG Electronics Inc (Корея Республикаси), Guang Dong Midea Electric Appliances Co, CHANGHONG ELECTRIC CO., LTD, TCL Corporation, Haier Group Corporation (Хитой Халқ Республикаси), SHIVAKI (Япония), Candy Group S.p.A. (Италия) ва Maillefer Group (Финляндия).
Ўзбекистонда электротехника тармоғи бўйича юксак кадрлар салоҳияти мавжуд. Хусусан, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Тошкент Турин политехника университети каби олий таълим муассасаларида юқори малаали кадрлар етиштирилади. Уларда қуйидаги йўналишлар бўйича таълим берилади: саноат дизайни, корпоратив бошқарув, ҳаво ҳаракатини бошқариш, саноат ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш, информатика ва ахборот технологиялари, маҳсулотларни стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаш менеджменти, мехатроника ва робот техникаси, машинасозлик технологияси, авиакосмик инжиниринг, саноат-фуқаролик қурилиши ва архитектура.
Ҳар йили Тошкент давлат техника университетида 455 нафар талаба бакалавр ва 24 нафар талаба магистрлик, Тошкент Турин политехника университетида 400 нафар талаба бакалавр даражасини олади. Шунингдек, республикамизда электротехника соҳасида тайёр кадрлар етиштириб берадиган ўндан ортиқ коллежлар мавжуд.
Шу ўринда, ишчи кучи арзонлигини таъкидлаш жоиз. Қозоғистонда ўртача ишчи кучи ойига 466 АҚШ доллари, Россия Федерациясида 678 АҚШ долларини ташкил этган бир пайтда, Ўзбекистонда ўртача ишчи кучи ойига 200 АҚШ доллари деб баҳоланган.
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.02.2017 йилдаги “2017-2021 йилларда электротехника саноатини бошқаришни янада такомиллаштириш, жадал ривожлантириш ва диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-2772-сонли қарори, https://uzeltexsanoat.uz/Qaror.pdf.
100060,Ўзбекистон, Тошкент, Амир Темур кўчаси, 13-уй
+998 (71) 202-02-10
Invest.gov.uz инвестицион порталининг ҳар қандай материаллари (такрор ишлаб чиқариш, нашр этиш, нусха олиш, қайта чоп этиш, тарқатиш, таржима қилиш, телекўрсатув, қайта ишлаш ва бошқа тарқатиш усуллари) - биринчи манба ва порталнинг ҳаволаси кўрсатилмаган ҳолда ишлатилиши қатъиян тақиқланади!