×

Агентликнинг ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил етиш тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги 11-4135-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида хорижий инвестицияларни жалб қилиш агентлиги ташкил этилди.         

  • Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб қилиш агентлиги қуйидаги асосий стратегик мақсад ва йўналишларни амалга оширади:
  • республика иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилишга қаратилган, давлатнинг иқтисодий, ижтимоий ва экологик манфаатларини ҳисобга олган ҳолда хорижий инвесторларга қулай шароитлар яратишга қаратилган ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга оширишда қатнашиш;
  • хорижий инвесторларга ахборот, ҳуқуқий ва бошқа кўмак, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий тадбиркорлар билан инвестицион фаолият соҳасида ўзаро ҳамкорликни ташкил этишга кўмаклашиш.;
  • хорижий инвестициялар иштирокида истиқболли ва амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш, уларнинг амалга оширилиш ҳолати мониторингни олиб бориш;
  • хорижий ишбилармон доиралар, шу жумладан оммавий ахборот воситалари орқали хорижий инвесторларга яратилган қулай шарт-шароитлар, кафолатлар, имтиёзлар ва преферентциялар ҳақида маълумот бериш орқали республиканинг иқтисодий, ресурс ва инвестицион салоҳиятини кенг тарғиб қилиш ва тарғиб қилишни ташкил этиш;
  • Ўзбекистон Республикасининг ижобий халқаро имиджини шакллантириш ва сақлашда ҳар томонлама йордам кўрсатиш