×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Чарм-пойабзал тармоғи

Ички бозор

Аргументы:

  • Ўзбекистон Республикасииинг 32 млн. дан ортиқ аҳолиси
  • Ички бозорнинг паст тўлдирилганлик ва рақобатбардошлик даражаси

Республикамизда ишлаб чиқарилаётган терининг умумий ҳажми – 612 млн. кв.дм. Жумладан:

  • I қайта ишлов ярим тайёр чарм маҳсулоти – 63%;
  • II ва III қайта ишлов маҳсулоти (янада чуқурроқ қайта ишлаш ва тайёр тери) – 37%
  • 2017 йилда 280,0 млн.кв.дм тайёр теридан жами 17 млн. жуфт оёқ кийим ва 3 млн. дона тери-галантерея маҳсулоти ишлаб чиқарилган
  • Амалдаги корхоналарнинг ўрта рентабеллик даражаси – 15%
Экспорт
  • МДҲ давлатлари билан эркин савдо зоналари бозори ҳажми – 300 млн. аҳоли, бу АҚШ бозори билан деярли тенг
  • ҚҚС бўйича 0% қиймат ва экспорт қилинаётган маҳсулотнинг божхона божидан озод қилиниши
Молиявий кўмак
  • Президентимизнинг 06.01.2017 й. даги №ПП-2718-сонли қарорига мувофиқ мутасадди банклар орқали чарм саноати лойиҳаларини молиялаштириш учун 250 млн. АҚШ доллари қийматида кредит линияси ажратилди.
  • “Ўзчармсаноат” уюшмаси ҳузурида Чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилиб, унинг маблағлари маблағларни қайтариш асосида ажратиш ёрдамида ярим тайёр чарм маҳсулотидан тортиб тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклига ихтисослашган ташкилотларни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Эркин иқтисодий зоналарда жойлашган корхоналар учун имтиёз ва преференциялар
  • Улар:

— ер солиғи, даромад солиғи, юридик шахсларнинг мулк солиғи, ижтимоий инфратузилмани ободонлаштириш ва ривожлантиришдан олинадиган солиқ, микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови, шунингдек Республика йўл фонди ва бюджетдан ташқари реконструкция фондига мажбурий ажратмалар, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш;

—шахсий ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун мамлакатимизга олиб кирилаётган ускуна, хом-ашё, материал ва бутловчи қисмлар учун солиқ тўловлари (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно);

— республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва Ўзбекистон Республикаси тасдиқлайдиган рўйхат бўуича муаййян лойиҳаларни амалга ошириш доирасида олиб кириладиган қурилиш материаллари учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно);

ЭИЗда имтиёзлар киритилган инвесиҳтициялар ҳажмига қараб 3 йилдан 10 йилгача бўлган муддатга, жумладан қуйидаги эквивалентда (АҚШ долларида):

300 минг долл. дан 3 млн. долл.гача – 3 йил муддатга;

3 млн. долл. дан 5 млн. долл.гача – 5 йил муддатга;

5 млн. долл. дан 10 млн. доллгача. – 7 йил муддатга;

10 млн. долл. ва ундан юқори бўлса кейинги 5 йил давомида амалдаги ставкалардан 50 % га кам қийматда даромад солиғи ва ягона солиқ тўлови қўллаган ҳолда 10 йил муддатга тақдим этилади.

  • Давлат томонидан муҳандислик-коммуникация тармоқларига кафолатли уланиш, шунингдек уларнинг ишлаб чиқариш майдончаларига ўз вақтида уланиши ва узлуксиз таъминоти таъминланади
Кадрлар салоҳияти
  • Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ва Бухоро ва Самарқанд вилоятларидаги 2 та касб-ҳунар коллежи
  • Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузурида Чарм-пойабзал соҳаси муҳандис-техник ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув маркази ташкил этилган
Лицензиялаш

Қонунчиликка мувофиқ давлат томонидан лицензиялаш талаб этилмайди

Давлат стандартлари

Барча ишлаб чиқариш корхоналарининг ISO:9001 халқаро стандарти талабларига ўтиши талаб этилмоқда

Тармоқни тартибга солиш ва мувофиқлаштириш бўйича давлат органи
  • Президентимизнинг 03.05.2018 й.даги №ПП-3693-сонли қарорига мувофиқ “Ўзчармсаноат” уюшмаси ташкил этилди».
  • Бунда, Уюшма аъзолари — ташкилотларга қуйидаги солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда префенциялар берилди:

– фойда солиғи ва мол-мулк солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови, шунингдек, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этиш;

белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича импорт қилинадиган, Уюшма аъзолари — ташкилотлар томонидан ўз ишлаб чиқаришида фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, республикада ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё, материаллар ва фурнитура учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этиш;

юқоридаги тасдиқланадиган рўйхатларга киритилмаган, ўз ишлаб чиқариши учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, хом ашё, материаллар ва фурнитураларни импорт қилишда божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) тўлашни 60 кунга қадар муддатга кечиктириш.

Хорижий сармоядорларга кўмаклашиш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича давлат органи

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги