Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги Матбуот хизмати бошлиғи бўш лавозимига танлов эълон қилади.
Матбуот хизматининг асосий вазифалари:
- Мамлакатимизда ва чет элда республиканинг иқтисодий, ресурслари ва инвестиция салоҳиятини ташкил этиш ва кенг тарғиб қилиш;
- хорижий ишбилармон доиралар ўртасида қўшимча шароитлар, кафолатлар, имтиёзлар ва хорижий инвесторларга тақдим этилган преференциялар тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориш;
- Ўзбекистон Республикасининг ижобий халқаро қиёфасини шакллантириш ва сақлаш.
Матбуот хизматининг асосий функциялари:
- оммавий ахборот воситалари билан ахборот кампанияларини олиб бориш;
- халқаро телеканаллар, электрон ва босма оммавий ахборот воситалари бўйича инвестицион салоҳиятини ёритиш;
- мамлакат минтақаларида, шу жумладан чет элда ҳам мамлакатдаги инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатлари бўйича таништириш ишларини ташкил этиш;
- Ўзбекистонга инвестицияларни жалб қилиш, қайта ишлаш ва нашр этиш, оммавий ахборот воситаларида инвестиция муҳитини жалб қилиш;
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
Маълумоти: халқаро журналистика йўналиши бўйича бакалавр ёки магистрлик даражаси;
– давлат муассасаларида ёки йирик компанияларда PR-менежер ёки журналист сифатида тажрибага эга, камида 2 йил меҳнат стажи бўлиши лозим;
– тилларни билиш: ўзбек, рус ва инглиз тилларини мукаммал билиши (IELTS 6,0 ёки унда баланд), бошқа чет тилларини қўшимча билиши маъқулланади;
– Масъулиятли, тиришқоқ, нутқ сўзлаш қобилиятига эга, стрессга чидамли, мақола ёзиш ва интервью олиш қобилиятига эга;
– ҳудудий ва чет элга хизмат сафарларига тайёр бўлиши;
– офис дастурларини билиши (PowerPoint, Excel, Word ва бошқалар), шунингдек ижтимоий тармоқлар (facebook, Instagram, telegram, linkedin ва бошқалар);
– халқаро ташкилотларда ва хорижий корхоналарда, шунингдек, маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситалари билан алоқада бўлиши маъқулланади;
Иш ҳақи: тажрибаси ва суҳбат натижаларига кўра белгиланади.
Бизнинг манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Т.Шевченко 34,
Алоқа телефонлари: 71 202-02-24 (Кадрлар бўлимининг ички телефон рақами 950), боғланиш мақсадида телефон рақами ва батафсил резюме. Маълумотларни қуйидаги электрон почта манзилига юборинг: mf142@mift.uz