Бугунги кунда ахборот коммуникация технологиялари соҳаси жаҳон иқтисодиётидаги жадал ривожланаётган тармоқлардан бири бўлиб, у иқтисодий тараққиётни таъминловчи, турли тармоқлардаги иқтисодий жараёнларни ўзгартирган ҳамда билимга асосланган, ахоброт ва инсоннинг интеллектуал меҳнат маҳсулотларидан фойдаланишга асосланган янги типдаги иқтисодиётни шакллантиришга таъсир кўрсатаётган тармоқ ҳисобланади.
2017 йил якунларига кўра, Ўзбекистон халқаро рейтингларда қуйидаги ўринларни эгаллайди:
1 жадвал. Ўзбекистонда интернетдан фойдаланишга доир умумий маълумот
Халқаро тармоқларга киришдаги умумий тезлик(Мбит/с) | 140 000 |
Интернет –фойдаланувчиларининг умумий сони (млн.) | 20 |
Провайдерлар учун интрнет-хизматлари тарифларининг нархи (ташқи каналлар) (АҚШ долл.) | 30,2 |
Тола-оптик алоқа линияларининг умумий узунлиги (минг. км.) | 22.35 |
Мобил алоқа абонентлари сони (млн.) | 22,8 |
Мобил алоқа таянч станцияларининг сони (дона) | 22 178 |
ЭРМ калитларнинг умумий сони (минг дона .) | 1 928 094 |
ДХИ Ягона порталида хизматлар тури сони (дона.) | 302 |
Рақамли телевидение билан аҳолини қамраб олиш даражаси (%) | 100 |
Дастурий маҳсулотлар бозорини янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июнь куни №ПФ-5099 сонли “Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Унга мувофиқ, 2018 йил 1 январгача дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи компанияларга имтиёз ва преференциялар тақдим этилди ҳамда Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича Mirzo Ulugbek Innovation Center инновация маркази ташкил этилди. Бугунги кунда Инновацион марказ компания-резидентлари сони 200 тадан ошди.
Инновацион марказ резидентлари 2028 йил 1 январгача қуйидаги тўловлардан озод этиладилар:
Барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни, шунингдек ягона ижтимоий тўловни тўлашдан;
Белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, ўз эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган ускунлар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технологик ҳужжатлар, дастурий таъминот воситалари учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона йиғимларидан ташқари;)
Ўзи ишлаб чиқарадиган товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилишдан тушадиган валюта тушумининг бир қисмини мажбурий сотишдан.
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари соҳасида қуйидаги компаниялар билан фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда:
«Veon» (Нидерландия), «Telia company» (Швеция), «Atlas International» (Германия), «Kurt Mitterfellner GMBH» (Германия), «Kurt Mitterfellner Asia Ltd» (Сингапур), «Fingascom AG» (Швейцария), «LG CNS» (Корея).
Ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида амалга оширилади.
Тошкент ахборот технологиялари университетида қуйидаги йўналишлар бўйича мутахассислар тайёрланади:
Тошкент ахборот технологиялари университетида 13 факультет, 57 бўлим, 25 таълим йўналиши бўлиб, муассасада 819 ўқитувчи таълим беради ва 11000 талаба таҳсил олади.
Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида компьютер ва ахборот муҳандислиги (SOCIE) мактаби асосий таълим соҳаларидан бири ҳисобланади. SOCIE мактаби Компьютер фанлари ва дастурий таъминотни ишлаб чиқариш департаменти (CSE) ҳамда ахборот-коммуникация муҳандислиги департаменти (ICE)га бўлинади.
Ҳозирги пайда Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида 30 нафар ўқитувчи (уларнинг 20 нафари хорижий ўқитувчилардир) таълим беради ва 1100 нафар талаба таҳсил олади.
2017/2018 ўқув йилида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетини 99 нафар, Тошкент ахборот технологиялари университетини 1487 нафар битирувчи тугатди, уларнинг 213 нафари Ўзбекистон АТ-тармоғидаги ишларга салоҳиятли номзодлардан бўлиб, дастурий таъминот муҳандислари ҳисобланади.
— Ўзбекистон Республикасининг «Электрон тижорат тўғрисида” Қонуни, 2015 йил 22 май, ЎРҚ-385 (Қонун ҳужжатлари миллий маълумотлар базаси, 30.12.2017 й., № 03/18/455/0492);
— Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат тўғрисида” Қонуни, 2015 йил 9 декабрь, ЎРҚ-395 (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 49-сон, 611);
— Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5349-сон «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Фармони;
— Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 июлдаги ПҚ-3832-сон “Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори;
— Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 мартдаги ПҚ-1730-сон «Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори;
— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 октябрдаги ВМҚ-357-сон “Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида” қарори;
— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 12 августдани 262-сон “Электрон ҳукумат маълумотларини узатиш идораларо тармоғини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори;
100060,Ўзбекистон, Тошкент, Амир Темур кўчаси, 13-уй
+998 (71) 202-02-10
Invest.gov.uz инвестицион порталининг ҳар қандай материаллари (такрор ишлаб чиқариш, нашр этиш, нусха олиш, қайта чоп этиш, тарқатиш, таржима қилиш, телекўрсатув, қайта ишлаш ва бошқа тарқатиш усуллари) - биринчи манба ва порталнинг ҳаволаси кўрсатилмаган ҳолда ишлатилиши қатъиян тақиқланади!