×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистон ҳудудида Хитой инвестициялари иштирокида 300 дан ортиқ корхона, шу жумладан, чет эл капитали улуши 100 фоиз бўлган 52 корхона асосан ишлаб чиқариш, енгил саноат маҳсулотлари, қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини таъминлаш, воситачилик хизматлари ва бошқа соҳаларда фаолият юритмоқда. Хитойнинг етакчи саноат компаниялари билан аввало юқори технологияларга асосланган тармоқларни ривожлантириш бўйича узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли алоқаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Нефт ва газ, телекоммуникация, транспорт, тўқимачилик, кимё ва бошқа тармоқларда қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда. Хитой бизнеси субектлари Ўзбекистонда кўплаб янги саноат корхоналари қурилиши, жумладан, Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи ва Қўнғирот сода заводини барпо этишда иштирок этди.

Мамлакатимизда Хитой тадбиркорлари кўмагида электротехника маҳсулотлари, мобил телефонлар, қурилиш асбоб-ускуналари ишлаб чиқариш бўйича қувватлар ишга туширилди. Huawei компанияси томонидан Тошкентда ва мамлакатимиз вилоятларида телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш бўйича 20 лойиҳа амалга оширилди. ZTE корпорацияси билан ҳамкорликда ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган модемлар, смартфонлар ва бошқа асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.


Бошқа мамлакатлар