×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Туркия Ўзбекистоннинг йирик савдо-иқтисодий ҳамкорларидан биридир. 2017 йил якунларига кўра, Ўзбекистон-Туркия савдо айланмаси ҳажми 1,5 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.

Жорий йил биринчи чорагида бу кўрсаткич 20 фоизга ошиб, 400 миллион долларни ташкил этди. Томонлар яқин йилларда бу кўрсаткични 5 миллиард долларга етказиш бўйича аниқ чоралар кўришга келишиб олдилар.

Мамлакатимиз Туркияга асосан рангли металлар ва уларнинг маҳсулотлари, мева ва сабзавотлар, хизматлар, азотли ўғитлар ва нефт маҳсулотларини экспорт қилмоқда. Ўзбекистон, ўз навбатида, бу мамлакатдан косметика, механик ва электрон асбоб-ускуналар, пластмасса ва пластик маҳсулотлар, тўқимачилик, кимё, фармацевтика маҳсулотлари, кўнчилик маҳсулотларини импорт қилади.

Жорий йил май ойида Туркия Республикаси Президенти Р. Т. Эрдўғоннинг ташрифи давомида қиймати 3 миллиард долларлик 50 дан ортиқ янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Давлат раҳбарлари бундай бизнес-форумлар мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш учун муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидладилар.


Бошқа мамлакатлар