Бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ҳиндистонга беш марта: 1991 йил 17-19 август, 1994 йил 4-6 февраль, 2000 йил 1-3 май, 2005 йил 4-6 апрель ва 2011 йил 17-18 май кунлари расмий ташриф амалга оширган.
Икки томонлама ҳамкорлик масалалари Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси ўртасида 1992 йилда ташкил этилган Савдо, иқтисодий, илмий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссияси доирасида тартибга солинади. 1993 йилдан 2014 йилга қадар ҲКнинг ўн битта мажлиси бўлиб ўтди, уларнинг охиргиси 2018 йил 16-19 август кунлари Тошкентда ўтказилди.
2017 йил якунларига кўра савдо айланмаси – 32,5 миллион долларни, шу жумладан импорт 291,1 миллион, экспорт 323,6 миллион долларни ташкил этди.
Айни пайтда Ўзбекистонда ҳинд капитали иштирокида 125, шу жумладан 100% чет эл капитали иштирокидаги 21 корхона фаолият кўрсатмоқда.
Бошқа мамлакатлар
Invest.gov.uz инвестицион порталининг ҳар қандай материаллари (такрор ишлаб чиқариш, нашр этиш, нусха олиш, қайта чоп этиш, тарқатиш, таржима қилиш, телекўрсатув, қайта ишлаш ва бошқа тарқатиш усуллари) - биринчи манба ва порталнинг ҳаволаси кўрсатилмаган ҳолда ишлатилиши қатъиян тақиқланади!