×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Франция Ўзбекистоннинг Европадаги муҳим ҳамкорларидан бири ҳисобланади.

Икки томонлама алоқаларни ривожлантиришда Франция Ташқи ишлар вазирлари Л.Фабиуснинг 2013 йил март ойида ва Ж.-М.Еронинг 2017 йил апрел ойида Ўзбекистонга амалга оширилган ташрифлари ҳамда 2012 йил октябр, 2014 йил ноябр ва 2017 йил март ойларида ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири А.Камиловнинг Францияга ташрифлари муҳим аҳамият касб этди.

Икки давлат Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги 10 та сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтган. Охиргиси 2017 йилнинг апрел ойида Тошкент шаҳрида ўтказилди.

2008 йил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи тузилди, 2010 йилдан бошлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Ўзбекистон – Франция» дўстлик гуруҳи фаолият юритмоқда.

Франция Ўзбекистоннинг Европадаги муҳим савдо-иқтисодий ҳамкорларидан биридир. 2017 йил якунлари бўйича икки томонлама савдо айланмасининг ҳажми 251,6 млн. АҚШ долл. ташкил этди.

Францияда Темурийлар даври тарихи ва маданиятини ўрганиш Ассоциацияси ҳамда «Авиценна – Франция» Ассоциацияси фаолият юритиб келмоқда.

Ўзбекистоннинг бир қанча етакчи университетлари ҳамда Франциянинг олий ўқув юртлари ўртасида ҳамкорлик битимлари ва протоколлари имзоланган.


Бошқа мамлакатлар