×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

«Indorama Group»

«Индорама Групп» компанияси 1976 йилда ташкил этилган бўлиб, бош қароргоҳи Сингапурда жойлашган ҳамда Жануби-Шарқий Осиёнинг энг йирик калава ип (500 минг калава) ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Компаниянинг тўқимачилик корхоналари Индонезия, Таиланд, Туркия ва Шри-Ланкада жойлашган, йилига ип-калава ишлаб чиқаришнинг жами ҳажми 135 минг тоннани ташкил этади (шундан 26 фоизи Ўзбекистонда). Тўқимачиликдан ташқари компания нефт ва газ-кимё тармоқларида, полиэстер ва синтетик матолар, кимёвий ўғитлар ишлаб чиқариш йирик қувватларга эга. Компания жаҳоннинг энг йирик полиэстер ип ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади, унинг жаҳон бозоридаги улуши 5 фоиздан ортиқни ташкил этади. Корпорациянинг 28 мамлакатда жойлашган 70 ишлаб чиқариш корхонасида 30 мингдан ортиқ ходим меҳнат қилмоқда. Умумий йиллик даромад 10,5 млрд. долларни ташкил этади.

«Indorama» ўз фаолиятини 70-йилларда катта бўлмаган тўқимачилик корхонаси сифатида бошлаган. Корхона 90-йилларда ўзи учун хомашё бўлган полиэфир толасини ишлаб чиқара бошлади. Ташкилот полиэстер ишлаб чиқариш истиқболли эканини тушунач, полиэстер қийматини ошириш занжирига алоҳида эътибор қаратди. Бугунги кунда «Indorama» полиэстер ва ПЭТ-смола ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчидир. 2006 йилда компания ўз фаолиятини диверсификация қилди ҳамда бугунги кунда унинг бизнесида муҳим ўрин эгаллаган полиолефинлар ишлаб чиқаришни бошлади.

«Indorama» 4 минтақанинг 22 мамлакатида, жумладан, Индонезия, Таиланд, Ҳиндистон, Хитой, Шри-Ланка, Голландия, Буюк Британия, Литва, Италия, Турция, АҚШ, Мексика, Миср ва Нигерияда 30 ишлаб чиқариш қувватларига эга.

Компания томонидан қурилиши тугалланмаган “Қўқон текстиль комбинати” мажмуаси мулки негизида “Индорама Қўқон Текстиль” Ўзбекистон-Сингапур қўшма корхонасини ташкил этди. Компания капиталида улуш қуйидагича тақсимланган: 91,42% — «Индорама» ҳамда 8,58% — Ўзбекистн Миллий банки. Корхонанинг умумий майдони — 17,3 га.

2010 йилда «Indorama» Ўзбекистонда энг илғор ихчам технологиялардан фойдаланган ҳолда пахта-қоғоз матосини ишлаб чиқариш бўйича замонавий заводни ишга туширди. Ўзбекистон жаҳоннинг энг йирик пахта экспортчиларидан биридир, шу сабабли «Indorama» компаниянинг заводи пахта толасидан тўқимачилик тармоғи учун юқори сифатли ип-калава ишлаб чиқармоқда.

2010-2016 йилла даврида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ (06.05.2010й. ПҚ-1333-сон, 15.10.2012 й. ПҚ-1829-сон, 14.01.2014й. ПҚ-2111-сон ва 30.06.2015й. ПҚ-2365-сон) «Индорама Қўқон Текстиль» ҚКда лойиҳанинг тўрт босқичи амалга оширилди, ўзлаштирилган тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳажми 164,0 млн. долларни ташкил этди (жумладан, “Индорама Индастриз” ресурслари ҳисобидан 120 млн. доллар, Халқаро молиявий корпорацияси (ХМК) ҳукумат кафолатисиз берган кредит маблағлари ҳисобидан 40 млн. доллар, Ўзмиллийбанкнинг устав жамғармасига 4,2 млн. доллар ҳиссаси). 1100 тадан ортиқ иш ўринлари яратилди, 2017 йилда экспорт 93,7 млн. долларни ташкил этди.

Шунингдек, Ўзбекистон жаҳоннинг энг йирик табиий газ ишлаб чиқарувчиларидан саналади ҳамда салмоқли углеводородлар захирасига эга. Шу билан бирга, табиий газнинг катта бўлмаган қисми нефт-кимё маҳсулотига айлантирилмоқда. «Indorama» ва «Ўзбекнефтгаз» МХК табиий газдан полиэтилен ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа устидан биргаликда ишламоқда.

Ҳар қандай соҳада илк маротаба инвестиция киритиш ҳамиша мураккаб вазифадир, чунки мавжуд ишбилармонлик ва маданий муҳит билан танишишни талаб этади. Ҳайриятки, биз яхши шериклар билан ишладик ва Ҳукумат бизни фаол қўллаб-қувватлади. Бу дастлабки қийинчиликларни бартараф этиш ва маҳаллий урф-одатлар билан танишиш имконини берди. Натижада биз пахта-қоғоз мато ишлаб чиқариш бўйича заводимиз қурилишини бир йилга етмай якунладик. Бу мамлакатингиз инвестиция муҳити ишончли эканини тасдиқлайди.

Кўплаб мамлакатларда инвестициялар билан боғлиқ турли хатарлар мавжуд, аммо Ўзбекистон бу ерда инвесторларга Ҳукумат томонидан таъсирчан кўмак кўрсатилиши билан ажралиб туради. Бу бизга турли тўсиқларни баратараф этиш, ижобий натижаларга эришиш ва бизнесни фаол ривожлантириш имконини беради.

Ўзбекистон бошқа мамлакатларга нисбатан мукаммал инфратузилмага эга. Бундан ташқари, электр энергияси кўп, унинг нархи анча рақобатбардош. Мамлакат аҳолиси ёш ва ўқимишли, малакали кадрларга эга. Марказий Осиё ва Ўзбекистонни ўраб турган давлатларга назар солинса, бу мамлакат минтақадаги энг барқарор мамлакатлардан бири эканини кўриш мумкин.

 

http://www.indorama.com/