«Nobel Ilac» корхонаси 1964 йилда ташкил қилинган ва бош офиси Стамбулда жойлашган вертикал интеграциялашган фармацевтик компаниялар гуруҳининг етакчиси «Ulkar Holding»нинг шўъба корхонасидир.
Мазкур холдингнинг фаолияти ва компанянинг тажрибаси йўналишларнинг кенг турини қамраб олган, жумладан фаол фармацевтик бирикмаларни тадқиқоти, ишлаб чиқиш ва синтезлаштириш, фармацевтика дори шаклларини ишлаб чиқариш ва, шунингдек, сотиш ва маркетинги. «Nobel Ilac» ўз йўлини глобал иштирокчи сифатида давом эттириб, юқори исифатли фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва ривожлатириш мўлжалини олган.
«Nobel Ilac»компанияси халқаро савдо ва маркетинг кенг тармоғи туфайли Марказий Осиё, Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларида жойлашган йигирматта мамлакатларда етакчи бренд ҳисобланади. Компания томонидан 2000 йилда Ўзбекистонда ташкил қилинган корхона бугунги кунда юқори сифатли фармацевтика маҳсулотларининг етакчи ишлаб чиқарувсига айланган. «Nobel Pharmsanoat» ХК 250 юқори малакали мутахассислари бор.Бугунги кунга бўлган ишонч ва Ўзбекистоннинг келажакдаги истиқболлари, компанияни янада кўпроқ инвестиция киритишга ундайди. «Nobel » компанияси Ўзбекистон ҳукуматининг узоқни мўлжаллаб экспортга йўналтирилган стратегиясини юқори баҳолайди. Бундай стратегия Ўзбекистонни минтақадаги инвестиция хабига айлантириш имконини беради.
Invest.gov.uz инвестицион порталининг ҳар қандай материаллари (такрор ишлаб чиқариш, нашр этиш, нусха олиш, қайта чоп этиш, тарқатиш, таржима қилиш, телекўрсатув, қайта ишлаш ва бошқа тарқатиш усуллари) - биринчи манба ва порталнинг ҳаволаси кўрсатилмаган ҳолда ишлатилиши қатъиян тақиқланади!