×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

«Knauf» компанияси

Knauf Gips KG – халқаро инновацион-ишлаб чиқариш компанияси. Компаниянинг штаб-квартираси – Шимолий Бавариянинг Ипхофен шаҳрида (Германия) жойлашган.

Knauf компанияси Германияда 1932 йилда ака-ука Альфонс ва Карл Кнауф томонидан асос солинган.

1949 йилда Шимолий Баварияда гипс қурилиш қоришмаларини ишлаб чиқариш заводи ташкил этилади. 1958 йилда гипс картон қоғозларини ишлаб чиқариш бўйича илк завод ишга туширилади. 1970 йилда Knauf компанияси  ўша пайтда цемент асосдаги қуруқ қоришмалар ишлаб чиқарувчи «Дойче Перлите ГмбХ» фирмасининг (Дортмунд)акциялар пакетини сотиб олади. Компания ўз бизнесини диверсификациялаган ҳолда, Шелбивиллдаги (АҚШ) шиша толасидан изоляция материалларини ишлаб чиқарувчи заводни сотиб

1993 йилдан бошлаб компания Россияга инвестиция фаолиятини бошлади. Кейин Украина, Молдова, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Озарбайжонда корхоналар ташкил этилди. Компания шунингдек, хайрия фаолияти билан ҳам шуғулланади. 

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги етакчи саноатлашган ва МДҲ мамлакатлари орасида аҳолиси зич давлатлардан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон хорижий сармоядорлар учун жозибадор бозор ҳамдир. Республикамиздаги сиёсий барқарорлик, мамлакатимизнинг Марказий Осиёнинг қоқ марказида жойлашгани  «Knauf» компанияси учун юртимизнинг жозибадорлигини белгиловчи муҳим омиллардан саналади. Бу ўзаро манфаатли минтақавий ҳамкорлик учун қулай шароитлар яратади. Яна бир муҳим омил – барқарор ва юқори сифатли хомашё базаси – таркибида кальций миқдори кўп бўлган гипс конларининг мавжудлигидир. 

Хорижий сармоядорлар учун қатор имтиёз ва преференциялар тақдим этилади. Улар мол-мулк ва даромад солиғидан, материал ва ускуналарни импорт қилишда  божхона тўловларидан озод этилади.

Қурилиш саноатининг кенг миқёсда ривожланиши ҳам қўшимча омил бўлиб хизмат қилмоқда. Ўзбекистон ва қўшни мамлакатларда капитал қурилиш жадал суръатлар билан ўсиш динамикаси истиқболда ҳам сақланиб қолиши муҳимдир.

Гипсокартон ишлаб чиқариш заводи ишга туширилганидан сўнг бир йил ўтиб, «Knauf» компанияси Ўзбекистонда ушбу қурилиш материалини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича етакчига айланди. Қолаверса, бугунги кунда маҳсулотнинг 30 фоизидан ортиғи Марказий Осиё мамлакатларига, жумладан, Афғонистонга экспорт қилинмоқда.

«Knauf» гипсокартон заводининг расмий очилиши 2011 йил 22 сентябрь куни бўлиб ўтди. Завод йилига 20 млн. квадрат метр юқори сифатли гипсокартон ишлаб чиқариш имконини беради.

Сифат, самарадорлик ва экологик хавфсизлик рақобатбардошликка эришиш, бозордаги улушни сақлаш ва оширишда «Knauf» компанияси стратегиясининг асосини ташкил этади.

2018 йил 16 май куни Бухоро вилоятида «Knauf Гипс Бухоро» корхонасида амалга оширилган кенг миқёсли реконструкциядан сўнг «Knauf» қопламаларини ишлаб чиқариш линияси расман ишга туширилди.