×

Бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ҳиндистонга беш марта: 1991 йил 17-19 август, 1994 йил 4-6 февраль, 2000 йил 1-3 май, 2005 йил 4-6 апрель ва 2011 йил 17-18 май кунлари расмий ташриф амалга оширган.

Икки томонлама ҳамкорлик масалалари Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси ўртасида 1992 йилда ташкил этилган Савдо, иқтисодий, илмий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссияси доирасида тартибга солинади. 1993 йилдан  2014 йилга қадар ҲКнинг ўн битта мажлиси бўлиб ўтди, уларнинг охиргиси 2018 йил 16-19 август кунлари Тошкентда ўтказилди.

2017 йил якунларига кўра савдо айланмаси – 32,5 миллион долларни, шу жумладан импорт 291,1 миллион, экспорт 323,6 миллион долларни ташкил этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда ҳинд капитали иштирокида 125, шу жумладан 100% чет эл капитали иштирокидаги 21 корхона фаолият кўрсатмоқда.


Бошқа мамлакатлар