×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

«Prista Oil Holding EAD»

«Prista Oil Holding EAD» компанияси Европа Иттифоқи, Туркия ва Марказий Осиё мамлакатлрида ўз фаолиятини юритиб келаётган, мойлаш материаллари бизнесида иш юритаётган жўшқин ривожланиб келаётган компаниядир

Prista Oil Group холдинг компаниясидир, иш йўналиши қўйидаги икки соҳани қамраб олган:

– Мотор  ва саноат мойлари, смазка ва маҳсус суюқликларни ишлаб чиқариш ва тақсимлаш – фаолият бутунлай  Prista Oil Holding ва унинг халқаро филиаллари томонидан ишлаб чиқилган;

–  Акккумулятор бизнеси – Монбата тузилмаси орқали ( София фонд биржасининг блачипларидан бири)  Prista Oil Holding Марказий ва Шарқий Европа, Яқин Шарқ, Марказий  Осиё ва Шимолий Африкадаги 45 тадан ортиқ мамлакатларда фаолият юритиб келаётган Болгариянинг етакчи компаниялридан бири.  

 Prista Oil компаниясининг ишлаб чиқариш қувватлари энг замонавий ва инновацион технологияларга мувофиқ қурилиб ривожланиб боради. Маҳсулотларининг кенг ассортименти  – компания томонидан олиб борилган тадқиқотлари  натижаси ва нефть, кимё саноатида  жаҳонда пешвоз бўлиб келаётган  Chevron, Gulf Oil Marine, Lubrizol ва бошқа компаниялар билан аъло даражада олиб бораётган ҳамкорлигининг маҳсулидир.

Ўзбекистон -Болгария МЧЖ «Uz-Prista Recycling» ҚК ЎЗбекистон Республикаси Президентининг 2012 й. 22 майдаги ПҚ № 1759 қарорига мувофиқ ташкил қиинган. Корхона  «Ангрен» Маҳсус индустриал (саноат) зонасида Ишлатилган техник мойларидан таянч моцйлари ишлаб чиқарилишини  Ташкил қилиш» бўйича лойиҳани амалга оширади. 

Ҳозирга вақтда  «Ангрен» Маҳсус индустриал зонаси худудида «Prista Oil Holding EAD» иштирокида қўйидаги қўшма корхоналар ташкил қилинган: МЧЖ «Uz-Ecoprotect» ҚК – бир йилда қарийиб 40 тонна ишлатилган смазка материалларини йиғиш бўйича  ва МЧЖ «Uz-Prista Recycling» ҚК – ишлатилган смазка материаларини қайта ишлаш  ва замонавий мотор мойларини ишлаб чиқариш бўйича.

Қўшма корхона маҳаллий бозорда фаолият юритаётган«GM Uzbekistan», «МАN», «CNH Industrial», «Caterpillar», «Mercedes-Benz», «Isuzu» в бошқа  истеъмолчиларга 100 хил номга яқин смазка материалларини етказиб беради.

Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 70 фоизига яқини  Болгария, Венгрия, Грузия, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Туркия, Украина, Ҳиндистон, Вьетнам, Македония, БАА, Болтиқ бўйи ва бошқа мамлакатларга экспорт қилинади. Экспортга йўналтирилган маҳсулот Европа истеъмолчилари тармоғи орқали ҳам кафолатли сотилади.

МЧЖ «Uz-Prista» ҚК маҳсулоти  юзлаб ўзбекистонликларнинг тўғридан тўғри ёки  билвосита даромад манбаадир. Компаниия маҳаллий қадоқлаш материаллари, канистра ва бошқа корхона учун зарур бўлган ишлаб чиқарувчилар билан максимал шерикчилик олиб бориш сиёсатини қўллаб келади. 

МЧЖ «Uz-Prista» ҚК меҳмондўст, очиқ кўнгил ва меҳнатсевар инсонлар яшайдиган Ўзбекистондек мамлакатда фаолият олиб бораётганидан жуда мамнун ва ўзига буни шараф деб билади.Бу ерда иқтисоднинг турли тармоқларида юқори натижаларга эришиш мумкин.

МЧЖ «Uz-Prista» ҚК ўз шериклари билан узвий ва мустаҳкам алоқаларни  қувватлаб келади, «Ўзбекнефтегаз» МХК ва «Ўзнефтьмаҳсултлари» АК ва, шунингдек, Фарғона  нефтни қайта ишлаш заводи мутахассислари томонидан доимо ғамхўрлик кўсатилаётганлигини  хис қилади.