×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистон ва Қирғизистон саноат кооперацияси соҳасида ҳамкорликни кучайтирмоқда

Жорий йилнинг 11-январ куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва Қирғизистон Республикаси Иқтисодиёт ва савдо вазири Данияр Амангелдиев ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Томонлар 2023-йилга мўлжалланган икки томонлама тадбирларга, шу қаторда, олий даражада ўтказишга тайёргарлик кўриш, шунингдек, амалга оширилаётган, жумладан, Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқилаётган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Таъкидланганидек, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми барқарор ўсиш суръати кузатилмоқда. Шундай қилиб, сўнгги 5 йил ичида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 6 баробарга ўсиб, 2016-йилдаги 167,5 миллион доллардан 2021-йилда 953,6 миллион долларгача ортди. 2022-йилда товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард доллардан ошди.

Мулоқот чоғида қатор устувор йўналишларда ҳамкорликни янада фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди. Хусусан, имзоланган ҳужжатларга мувофиқ Қирғизистондаги Қамбарота ГЭС-1 ва “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли қурилиши лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш ва ушбу лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, Қирғизистонда автомобил ва тижорат автомобиллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш, Жалолобод вилоятида йигирув корхонасини ишга тушириш, АСКУE электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини жорий этиш ва ишлаб чиқариш, калций карбидини ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар муҳокама қилинди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар эришилган келишувларни амалий ижросини жадаллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаб олдилар.

 

Манба: miit.uz