×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорликнинг ўсиш суръатларини таъминламоқда

Жорий йилнинг 22-сентабр куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири Aрман Шаққалиев ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Мулоқот чоғида томонлар жорий қўшма лойиҳа ва келишувларни амалга ошириш жараёни, шунингдек, икки томонлама савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ва ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини атрофлича кўриб чиқдилар.

Бугунги кунда Қозоғистон Республикаси Президентининг 2022-йил декабр ойида мамлакатимизга ташрифи чоғида имзоланган 7 та савдо шартномаси ва 24 та қўшма инвестициявий битим амалга оширилмоқда. Самимий руҳда кечган суҳбат ушбу келишувларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича кўрилаётган чораларни ўзаро мувофиқлаштириш имконини берди.

Томонлар икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми ўсишининг ижобий динамикасини мамнуният билан қайд етдилар. Охирги 6 йилда бу кўрсаткич қарийб 2,5 баробар ошиб, 4,6 миллиард долларни ташкил етди. Шу нуқтаи назардан, ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш ва кўламини кенгайтириш юзасидан вазифалар белгиланди.

Хусусан, озиқ-овқат, тўқимачилик, автомобил, електр жиҳозлари, қора металлар, нефт-газ маҳсулотларини йетказиб бериш ҳисобига савдо кўрсаткичларини яқин йилларда 10 миллиард долларгача ошириш бўйича қўшимча имкониятлар мавжудлиги таъкидланди. Жорий йилнинг баҳорида ташкил етилган ва ўтган ойларда 1,3 миллион долларлик маҳсулот експорт қилишга муваффақ бўлган қўшма ташқи савдо компанияси бунга ҳисса қўшишига ишонч билдирилди.

Мулоқотда, шунингдек, сармоявий шериклик ва саноат кооперацияси кўламини кенгайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди ҳамда енергетика, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма, транспорт ва томонларни қизиқтирган бошқа соҳалардаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг бугунги ҳолати кўриб чиқилди.

Учрашув якунида еришилган келишувларни ҳаётга жорий қилиш ва ўзаро манфаатли муносабатларнинг янги йўналишларини белгилаш юзасидан келгусида ҳамкорлик қилиш формати бўйича келишиб олинди.