×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистон-Хитой савдо-иқтисодий, инвеститсион ва туризм форуми

Хитой Халқ Республикасининг Сзянсу провинсияси губернатори Сю Кунлин бошчилигидаги Хитой делегатсиясининг ташрифи доирасида Тошкент ва Қашқадарёда қатор учрашув ва тадбирлар бўлиб ўтди. Хусусан, жорий йилнинг 22 сентабр куни Ўзбекистон-Хитой савдо-иқтисодий, инвеститсион ва туризм форуми бўлиб ўтди.

Қарши шаҳрида бўлиб ўтган форумда икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва устувор тармоқларда ўзаро манфаатли сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ма’лумот учун: 2017-2022 йилларда Хитойнинг Ўзбекистонга киритган сармояларининг умумий ҳажми 10 миллиард доллардан ортиқни ташкил этди. Биргина 2022-йилнинг ўзида 2 миллиард доллардан ортиқ инвеститсиялар ўзлаштирилди. Ўзбекистонда Хитой капитали иштирокида ташкил этилган корхоналар сони бугунги кунда 1823 тага етди.

Форумда Тсзянсу провинсияси губернатори Сю Кунлин, Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов, Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Ю Сзёнг, Хорижий инвеститсияларни жалб этиш агентлиги директори Мурат Мирзаев ва икки давлатнинг бошқа вакиллари ма’рузачи сифатида иштирок этишди.

Шунингдек, Б2Б ва Б2Г форматларида учрашувлар бўлиб ўтди, унда Хитой ва Ўзбекистон ишбилармон доираларининг 250 дан ортиқ вакиллари, инвесторлар, вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этди.