×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

(Русский) Бизнес-форум с участием стран Организации экономического сотрудничества (ОЭС)

ИҲТ аъзо-давлатлари иштирокидаги 5-бизнес форум 2023-йил 8-ноябр куни Тошкент шаҳрида ўтказилди. Тадбир халқаро иқтисодий шерикликни мустаҳкамлашда навбатдаги муҳим қадамлардан ҳисобланади.
Маълумот учун: Озарбайжон, Aфғонистон, Ерон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Туркия ва Ўзбекистон ИҲТ аъзолари ҳисобланади. Ўзбекистон мазкур ташкилотга 1992-йилда аъзо бўлган.
Статистика Aгентлигининг маълумотига кўра, жорий йилнинг январ-сентабр ойларида Ўзбекистон 193 та давлат билан савдо фаолиятини амалга оширган бўлса, мамлакат ташқи савдосида ИҲТ мамлакатлари улуши 20,5 фоизни ёки 9,2 млрд долларни ташкил етган.
Тадбирда Озарбайжон, Ерон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Туркия давлатларидан 300 дан зиёд делегат ва Ўзбекистондан 500 дан ортиқ вакиллар, шу жумладан савдо-саноат палаталари, вазирликлар, соҳа муассасалари, банклар ва хусусий компаниялар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирок етиб, ИҲТ доирасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳолати, шунингдек, уни кенгайтириш истиқболлари ва фаоллаштириш масалаларини муҳокама етишди.
Бизнес форум давомида ёқилғи-енергетика, кимё, озиқ-овқат, тўқимачилик ва бошқа соҳалар вакиллари ўртасида икки томонлама учрашувлар ташкил етилиб, улар давомида мазкур соҳалардаги бизнес ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида истиқболдаги режалар белгилаб олинди.