Жорий йилнинг 26-феврал куни Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлигида Сингапурнинг “СМE Cентер @ СМCCИ” компанияси вакиллари билан Ўзбекистонда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини ўрганиш бўйича учрашув бўлиб ўтди. “СМE Cентер @ СМCCИ” компанияси раиси Азҳар Бин Усмон ва ижрочи директор Аҳмад Бин Моҳамед компания фаолияти ҳақида маълумот беришди.
18 йилдан ортиқ вақт давомида компания кичик ва ўрта бизнес билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, уларнинг бизнесларини қийин глобал иқтисодий муҳитда долзарб ва рақобатбардош бўлиб қолишига ёрдам беради.
Учрашув якунлари бўйича томонлар Сингапур компанияларининг Ўзбекистондаги инвестиция фаолияти доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олдилар. Ўз навбатида Агентлик Сингапур компанияларининг инвестиция лойиҳаларини Ўзбекистонда амалга оширишга кўмаклашади.
Другие новости и события
Invest.gov.uz инвестицион порталининг ҳар қандай материаллари (такрор ишлаб чиқариш, нашр этиш, нусха олиш, қайта чоп этиш, тарқатиш, таржима қилиш, телекўрсатув, қайта ишлаш ва бошқа тарқатиш усуллари) - биринчи манба ва порталнинг ҳаволаси кўрсатилмаган ҳолда ишлатилиши қатъиян тақиқланади!