×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

InnoWeek-2019 инновацион ғоялар ҳафталиги бошланди

Бугун, 29-октабр куни «Ўзэкспомарказ»  Миллий кўргазма тўпламида  InnoWeek-2019 инновацион ғоялар ҳафталиги бошланди.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, тадбир цикли майдонида маҳаллий ва хорижий илмий-тадқиқот марказлари, инвестиция фондлари, технология агентликлари, технопарклар ва бизнес-инкубаторлар учун ноёб платформа бўлиши кутилмоқда.

Ҳафталик доирасида Инновация ва инвестиция форуми, инновацион маҳсулотлар кўргазмаси, робототехника бўйича халқаро чемпионати – IRC, Осиё-Тинч океани технологияларини узатиш марказининг тақдимоти ҳамда «инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони тақдимоти ва » Future Foresight » қатор ўқув семинарлари режалаштирилган.

Кўргазма давомида, маҳаллий ва хорижий вакиллар учун барча соҳаларда  энг инновацион маҳсулотлар, лойиҳалар, прототиплар ҳамда бизнес учун моделлар намойиш этилади. Тадбирда хорижий инновация ва илмий марказлар, инвестиция фондлари, технология агентликлари, технопарклар ва бизнес-инкубаторлар иштирок этади.

Кўргазма уч кун давомида 29-31 октябр кунлари бўлиб ўтади..

Инновацион ва инвестиция форуми

Форумда хорижий илмий-инновацион марказлар, инвестиция жамғармалари, технологик агентликлар, технопарклар ва бизнес инкубаторлари иштирок этадилар. Тадбирда 30 дан ортиқ мамлакат вакиллари, нуфузли халқаро ташкилотлар ва компаниялар, Австрия, Буюк Британия, Нидерландия, Италия, Исроил, Россия, Туркия, Эстония, Эрон, Қозоғистон ва АҚШдан илм-фан ва инновациялар соҳасидаги етакчи мутахассислар қатнашади. Ҳафталикнинг асосий мақсадларидан бири бу-инсон капиталини мамлакат рақобатбардошлиги ва халқаро майдонда инновацион ривожланишнинг асосий омили сифатида ривожлантириш ҳисобланади.

ЭСКАТО

InnoWeek.Uz инновацион ғоялар ҳафталигининг муҳим тақдимотларидан бири бу Осиё-Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссиясининг Осиё-Тинч океани технологияларини узатиш марказида минтақавий БМТнинг тақдимоти семинарда бўлади.