Ўзбекистон Республикаси Инвеститсиялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвеститсияларни жалб этиш агентлигига
Таҳлилий ма’лумотларни шакллантириҳ бўлими бош мутахассиси
лавозимига ишга қабул қилиш учун
ТАНЛОВ Э’ЛОНИ
Номзодларга қўйиладиган асосий малака талаблари:
– Иқтисодий тармоқларни батафсил таҳлил қилиш тажрибаси;
– Тадбиркорлик ва инвеститсия фаолиятига таалуқли қонунлар ва норматив хужжатлар бўйича маълумотга эга бўлиши;
– Таҳлил қилиш қобилиятига ва кўникмага эга бўлиш;
– Иқтисодиёт, молия ва ҳуқуқшунослик ёки бошқа ўзаро боғлиқ соҳаларда бакалавр ёки магистр даражасига эга бўлиш (Ўзбекистон ёки хорижий олий ўқув юртларининг дипломлари);
– Иқтисодий ва молиявий таҳлил қилиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертиза қилиш. Ўз фаолияти доирасида амалга ошириладиган тадбирларни ўтказиш;
– Амалга оширилаётган ишларни мониторинг қилиш ва тизимли мувофиқлаштириш;
– Халқаро ташкилотлар ва таҳлил қилиш марказларида ишлаш тажрибаси рағбатлантирилади;
– Миcрософт Оффиcе дастурларини билиш (Ехcел, Поwер Поинт ва бошқалар.);
Асосий вазифалар:
• Батафсил тармоқ ва саноат таҳлиллари тақдим этиш;
• Республикада инвеститсия муҳити ва бизнес шароитини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
• Барча солиқ турлари бўйича маълумотга эга ва унга доир қонун хужжатларни қўллаш ва хисоботлар тайёрлаш;
• Потентсиал инвесторларни қизиқтирган масалалар бўйича ахборот-таҳлилий маълумотлар ва уларни қуллаб-қувватлаш;
• Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги қоидаларни хорижий инвесторлар учун тушунарли бўлган шаклда ўзгартириш ва тадбиқ қилиш (инфографика, босқичма-босқич кўрсатмалар, тақдимот ва хоказо).
• Таҳлил асосида, долзарб муаммоларни тахлил қилиш, тизимлаштириш ва таклифлар ишлаб чиқиш.
Алоқа ма’лумотлари:
– узипа@инвест.гов.уз электрон манзил;
– (71) 202-02-11 Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими.
Invest.gov.uz инвестицион порталининг ҳар қандай материаллари (такрор ишлаб чиқариш, нашр этиш, нусха олиш, қайта чоп этиш, тарқатиш, таржима қилиш, телекўрсатув, қайта ишлаш ва бошқа тарқатиш усуллари) - биринчи манба ва порталнинг ҳаволаси кўрсатилмаган ҳолда ишлатилиши қатъиян тақиқланади!