×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистон ва Ветнам инвестициявий ҳамкорлик чегараларини кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ишчи гуруҳининг Ветнамга ташрифининг иккинчи куни давомида Ханой шаҳрида инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Ветнам Савдо-саноат палатаси президенти ҳамда етакчи компания ва уюшмалар раҳбарлари билан учрашув ва музокаралар ўтказди. Кун тартибида икки мамлакат ишбилармонлари ўртасида алоқаларини фаоллаштириш ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олди.

Шу тариқа, Ветнам Савдо-саноат палатаси президенти Фам Тан Конг билан икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Давра суҳбати тарзида ўтган учрашувда электротехника, кимё, тўқимачилик, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда фаолият юритувчи 10 та корхона раҳбарлари ҳам иштирок этди. “Г2Б” ва “Б2Б” музокаралари сессияси ишбилармон доираларга ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиш, қатор йирик инвестициявий ва савдо лойиҳаларини биргаликда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича келишувга эришиш имконини берди. Гап тайёр тўқимачилик маҳсулотлари, чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш, шунингдек, Ветнам бозорида харидоргир бўлган Ўзбекистон товарларини етказиб беришни ташкил этиш ҳақида кетмоқда.

МТТ директори Нгуен Ван Тхан билан компания икки лойиҳани амалга оширган Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшма лойиҳаларни ҳаётга жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди. Корхона раҳбарияти мамлакатимизда бизнес юритишнинг муваффақиятли тажрибасидан келиб чиқиб, балиқ етиштириш ва озуқа ишлаб чиқариш йўналишларидаги янги лойиҳалар орқали фаолиятини кенгайтириш нияти билан ўртоқлашди.

Виетнам Натионал Техтиле анд Гармент Груп раиси В.Анём билан мулоқотда тўқимачилик саноатида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари келишиб олинди.

Маълумот учун: Виетнам Натионал Техтиле анд Гармент Груп ҳозирда мамлакатдаги энг йирик тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланади. Корхона 12 та ишлаб чиқариш заводига эга ва 50 та давлатга маҳсулот экспорт қилади.

ПетроВиетнам Давлат корпорацияси раиси Ле Ман Хун билан нефт-газ ва нефт-кимё саноатида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди. Томонлар бу борадаги ҳамкорликни ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжудлигини таъкидлаб, кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш, шунингдек, геология-қидирув лойиҳалари бўйича сармоявий ташаббусларни ҳамкорликда ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

Виначем Ветнам миллий кимё гуруҳи раиси ўринбосари Нго Даи Қуангга Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳияти ҳақида батафсил маълумот берилди ва кимё саноати бўйича лойиҳавий таклифлар тақдим этилди. Бир қатор инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузиш бўйича келишувга эришилди.

1954 CОМПАНЙ Бош директори А. Пҳунг Ветнамнинг илғор тажрибасига асосланган йирик шоли етиштирувчи кластерларни яратиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирди. Гап экинлар ҳосилдорлигини сезиларли даражада ошириш имконини берувчи униб чиққан ниҳолларни экиш ва учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида кимёвий ўғитларни пуркашнинг янги технологияси ҳақида бормоқда.

Учрашувлар якунлари бўйича иштирокчилар ўзаро ҳамкорликнинг барча муҳокама қилинган йўналишларида ҳамкорликни фаоллаштиришга ўзаро тайёр эканликларини билдирдилар ва муҳокама қилинган лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириш бўйича навбатдаги тадбирларни белгилаб олдилар.

 

Манба: miit.uz