×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

«Тотал Эрен» Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантириш ниятида

Жорий йилнинг 19-январ куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида вазир Лазиз Кудратов “Тотал Эрен” корхонаси вице-президенти Антуан Гаррет билан учрашди. Учрашувда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш натижалари ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш режаларига эътибор қаратилди.

Жумладан, ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар самарадорлигининг ёрқин мисоли сифатида Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида 2022-йил апрел ойида 100 МВт қувватга эга фотоэлектр станцияси муваффақиятли ишга туширилгани ҳақида сўз борди. «Тотал Эрен» компаниясининг янги йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиришга нияти борлиги билдирилди. Шу нуқтаи назардан, томонлар мамлакатимизда бўлган янги фотоэлектр станцияларини қуриш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Маълумот учун: «Тотал Эрен» қайта тикланадиган энергия манбаларига асосланган электр станцияларини қуриш, лойиҳалаш, молиялаштириш ва улардан фойдаланишга ихтисослашган. Корхона дунёнинг 22 та давлатида фаолият юритади. Жами «Тотал Эрен» томонидан ишга туширилган объектлар ва лойиҳалаштирилаётган энергия ишлаб чиқариш корхоналарининг умумий қуввати 4 ГВт дан ошади.

 
 
Манба: miit.uz