×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Инқироз даврида бизнес ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «бизнес-клиника» дастури ишга туширилди

COVID-19 пандемиясининг иқтисодий оқибатлари билан тез ва самарали курашиш мақсадида БМТ Тараққиёт дастури ҳамда Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес вакилларини қўллаб – қувватлаш учун «бизнес -клиника»дастури ишга туширилди.Лойиҳа юридик ва бизнес маслаҳатлар бериш, коронавирус пандемияси даврида давлат томонидан кўзда тутилган тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборот билан таъминлашга қаратилган.

Қайд этилганидек, 2020 йил март ойида ҳукуматни Ўзбекистонда COVID-19 пандемияси тарқалишининг олдини олиш учун қатъий чоралар кўришга, жумладан, транспорт ҳаракатини чеклаш, ташқи ва вилоятлараро чегараларни ёпиш, ижтимоий объектлар фаолиятини тўхтатиб туриш, шунингдек, тадбирлар ўтказишни таъқиқлашга мажбур қилди.

Киритилган чеклов чоралари бир қатор тармоқлар фаолиятига таъсир кўрсатди, ички, ҳам чет элда савдо ва таъминот занжирларига ва умуман олганда, бизнес турли турдаги фаолият камайишига олиб келди.

Инқирознинг иқтисодий оқибатларини юмшатиш мақсадида Ўзбекистон раҳбари юридик ва жисмоний шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чораларини ишлаб чиқди (хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19 мартдаги «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5969-сон ,3 апрелдаги «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5978-сон ва 27-апрельдаги Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги »ги ПФ- 5986-сон. Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилди ва тадбиркорликни ва аҳоли бандлигини қўллаб-қувватлаш унинг асосий мақсадларидан бири деб белгиланди.

Бизнес клиникаси фаолияти доирасида пандемия даврида молиявий қийинчиликларга дуч келган тадбиркорларга бизнесни тиклаш ва давлат томонидан бериладиган имтиёз ва преференциялардан фойдаланиш билан боғлиқ масалалар бўйича бепул маслаҳатлар ўтказилмоқда. Кирувчи сўровларга зудлик билан жавоб бериш учун ижтимоий тармоқларда тегишли аккаунтлар  ва 1094 рақамида ишонч телефони ишга туширилди.

Бизнес-клиниканинг асосий вазифалари-инқироздан босқичма-босқич чиқиб кетиш, иқтисодий фаолиятни тиклаш ва ривожлантириш, шунингдек, пост-тизим даврида бизнес ҳамкорлигини кенгайтириш. Ташаббус доирасида кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун онлайн курсларни ишга тушириш режалаштирилган.

Дастур ҳақида батафсил маълумот қуйидаги сайтда мавжуд: www.businessinfo.uz