×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Финляндиянинг “Single Wing Energy Oу” компанияси вакиллари билан музокаралар бўлиб ўтди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги ташаббуси билан жорий йил 2 июль куни Финляндиянинг гидро ва шамол энергетикаси объектлари учун жиҳозлар ишлаб чиқаришга ихтисослашганSingle Wing Energy Oу” компанияси вакиллари билан онлайн-музокаралар ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги мутахассислари ҳам иштирок этди.

Видеоконференция савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик йўналишидаги Ўзбекистон-Финляндия ҳукуматлараро комиссиясининг жорий йил 16 июнь куни бўлиб ўтган IV мажлиси якуни бўйича эришилган келишувларни ишлаб чиқиш доирасида ташкил этилди.

Тадбир чоғида томонлар икки мамлакат ўртасида геологик қидирув, AКТ, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, энергетика, ресурс тежайдиган технологиялар, балиқчилик ва туризм каби соҳаларда фойдаланилмаган имкониятлар мавжудлигини таъкидладилар. Муҳокамага Финляндиянинг етакчи компаниялари, шу жумладан “Single Wing Energy Oу” раҳбарияти ҳам жалб этилди.

Сўнгги онлайн учрашувда қурилиш ва саноат соҳасида яшил технологияларни жорий этиш бўйича қўшма инвестициявий лойиҳани амалга ошириш имкониятлари борасидаги кейинги қадамлар батафсил муҳокама қилинди.

“Single Wing Energy Oу” кичик масштабли вертикал ўқли шамол турбиналарини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Энг сўнгги ишланмалардан бири – шу ёзда Финляндияда тақдимоти ўтказилган 5 кВт қувватга эга битта қанотли шамол генераторидир. Aйниқса, ҳудуднинг ландшафт хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, энергия инфратузилмасини амалга ошириш имконияти чекланган аҳоли пунктлари учун шамол турбиналарини жорий этиш долзарбдир.

Тақдимот якунида Финляндия томони Ўзбекистонда режалаштирилаётган энергетика соҳасидаги инвестиция лойиҳаларида иштирок этишга тайёрлигини билдирди.

Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги раҳбарияти лойиҳани амалга ошириш учун барча зарур маълумотларни тайёрлаш ва юборишда кўмак беришга тайёрлигини қайд этди.

Музокаралар якуни бўйича Финляндия компанияси томонидан ишлаб чиқилган тахминий лойиҳанинг юборилиши ҳамда мамлакатга кириш учун карантин чекловлари олиб ташлаганидан кейин уларнинг Ўзбекистонга ташрифи юзасидан келишувга эришилди.