×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

ИТАЛИЯНИНГ “ТECОН” БРEНДИ ЎЗБEКИСТОНДА ЎЗ МАҲСУЛОТИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРАДИ

Италиянинг “ТECОN” компанияси қарийб 300 минг евролик ишлаб чиқариш қувватлари ва корхоналарга хизмат кўрсатиш марказини ўз ичига олган янги лойиҳани Ўзбекистонда амалга оширишни мақсад қилган. “Ўзчармсаноат” уюшмасида бўлиб ўтган учрашувда лойиҳани амалга оширишга доир ташкилий-амалий масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Маълумот учун, “Теcоn”  40 йилдан буён поябзал саноати учун технология ва бутловчи қисмлар етказиб бериш билан шуғуланиб келади. Ўзининг фаолияти давомида “Теcоn” Италиянинг миллий брендига айланишга муваффақ бўлди. Компания дунёда ўз ўрнига эгадир.
Учрашувда компания менежери Камилла Тавитти “Тесоn” компанияси раҳбари Жоржио Меникони 8 йил аввал Ўзбекистонга ташриф буюриб, мамлакатимизнинг имкониятлари ва ишлаб чиқариш қувватлари билан танишгани, улкан салоҳиятдан руҳланганини такидлади.

Бугунги кунда бу салоҳият очилмоқда, – деди Камилла Тавити – мамлакатимизда инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар, очиқ ва либерал пул-кредит сиёсати, бизнесни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва давлат кафолатлари мавжуд. Айнан шу омиллар янги лойиҳани амалга оширишга туртки бўлди.

Мулоқотда Ўзбекистон чарм-поябзал саноатининг ишлаб чиқариш салоҳияти, экспорт географиясига оид тақдимотлар ўтказилди. Италия компанияси мамлакатимиз ҳудудларидаги ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф буюришдан олган таъсуротлари билан ўртоқлашди, технологик жараёнлар ва ҳудудларнинг салоҳиятини юқори баҳолади.

Яқин кунларда Италия компанияси билан ҳамкорлик меморандуми имзоланади. Шундан сўнг янги ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича дастлабки ишлар бошланади.

 

Манба: www.uzcharm.uz