×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Макропрогнозлаш ва иқтисодий тадқиқотлар институти (МИТИ) мутахассислари 2017-2022-йилларда Ўзбекистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестисияларни жалб қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари ва уларнинг самарадорлигини таҳлил қилди.

Кейинги йилларда мамлакатимизнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш, иқтисодиётга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимини кўпайтириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қонуний ҳимоя қилиш мақсадида янги “Солиқ кодекси”, “Инвестициялар ва инвестисия фаолияти тўғрисида”ги, “Медиация тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди.

Инвесторлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Халқаро Тошкент арбитраж маркази ташкил этилди, “инвестиция кредити”, “инвестиция субсидияси”, “инвестиция визаси” каби янги механизмлар жорий этилди.

Агар 2017 йил бошига қадар мамлакатимизда атиги 3 та эркин иқтисодий зона (ЭИЗ) фаолият юритган бўлса, 2022 йилга келиб уларнинг сони 22 тага етди. Улардан ихтисослашуви бўйича: 12 та ЭИЗ саноат, 6 таси фармацевтика, 2 таси туризм ва 2 таси қишлоқ хўжалигидир. .

Қонунчиликдаги ўзгаришлар ва яратилган имкониятлар мамлакатдаги сармоявий муҳитга ижобий таъсир кўрсатмоқда. Масалан, 2019-йилда Ўзбекистон биринчи марта ОECДнинг тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар бўйича тартибга солувчи чекловлар индексига киритилиб, 2020 йилга келиб дунёда 43-ўринни, Осиё минтақасида 7-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон 2017-2022 йилларда Иқтисодий эркинлик индексининг жаҳон рейтингида ўз ўрнини 31 поғонага яхшилади ва 148-ўриндан 117-ўринга кўтарилди.

Республикага киритилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 2022-йил якунига кўра 2017-йилга нисбатан 1,5 баробар ошиб, 3,3 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.

 

Манба: t.me