×

Тўқимачилик саноати

Тармоқ тўғрисида

Пахта етиштириш бўйича 6-ўринни эгалловчи Ўзбекистон пахта экспорти бўйича 3-ўринда эди. Аммо кейинги йилларда пахта хом ашёси экспорти қисқармоқда, юқори қўшимча қийматли маҳсулот экспортига урғу берилмоқда.

Енгил саноат Ўзбекистон иқтисодиёти учун стратегик соҳа бўлгани ҳолда, аҳоли бандлигининг юқори даражасини, иқтисодий ва саноат салоҳиятига ҳамда давлатимизнинг халқаро нуфузига ҳисса қўшилишини таъминлайди. Ўзбекистоннинг ноёб геосиёсий жойлашуви кўплаб мамлакатлар билан бевосита иқтисодий мулоқотда бўлиш , Европа ва Осиё мамлакатлари билан ўзаро фойдали ҳамкорлик алоқаларини амалга ошириш имконини беради.

Енгил саноат йил сайин ривожланиб бормоқда. Янги ишлаб чиқариш технологияларининг жорий қилиниши, юқори самарали, замонавий ускуналардан фойдаланиш, ва айни пайтда самарали бошқарув соҳа корхоналарида меҳнатнинг юқори самарадорлигини, саноат ишлаб чиқариши ҳажми ўсишини таъминлайди. Кўп йиллар давомида фақат пахта толасини экспорт қилган республика, бугунги кунда нафақат пахта толаси таъминотчиси сифатида, балки тўқимачилик маҳсулотлари, айниқса, тайёр маҳсулотлар экспорт қилувчиси сифатида  жаҳон тўқимачилик бозорида етакчи мавқега эга бўлиш учун чекланмаган имкониятларга эга.

Ўзбекистон енгил саноати етакчи ва жадал ривожланиб бораётган соҳалардан бири. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2017 йилда мамлакат умумий саноат ҳажмида соҳа улуши 30% га яқин бўлган, ЯИМ да ги улуши 4% га яқин, нозиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш ҳажмидаэса – 44 дан ортиқ. Сўнгги йилларда ишлаб чиқариш ҳажмининг йиллик ўсиши тахминан 18 % ни, экспорт эса 10 % ни ташкил этди.

Ўзбекистон дунёдаги энг йирик табиий тўқимачилик толалари, ип калава ва трикотаж ишлаб чиқарувчиларидан бири ҳисбланади. Республикада 7000 дан зиёд тўқимачилик корхоналари мавжуд, уларнинг йиллик қуввати қуйидагича:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14.12 даги ПФ-5282 сонли фармони билан  “Ўзбекенгилсаноат” АЖ нинг тугалланиши ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг ташкил қилиниши кўзда тутилган эди. Ушбу ислоҳотлар, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг тўғри танланган стратегияси ва саводли менежменти мамлакатимиз тўқимачилик компанияларига ижобий ўсиш динамикасини намойиш қилиш имконини берди. Бугунги кунда Уюшма ўз таркибида Ўзбекистон тўқимачилик бозоридаги 1400 дан зиёд ишлаб чиқарувчиларни бирлаштиради. Ишлаб чиқарилаётган енгил саноат маҳсулотларининг салмоқли қисми, хусусан, 706 минг тонна пахта толасини қайта ишлаш ва турли навдаги 510 млн. кв. метр матоларни, жумладан, қуйидагиларни ишлаб чиқариш тўғри келади:

  • Трикотажгазламалар – 89 корхона;
  • Тайёр тўқимачилик маҳсулотлари – 495 корхона;
  • Тикувчилик маҳсулотлари – 354  корхона;
  • Пайпоқ-носки маҳсулотлари – 54 корхона;
  • Тўқимачилик галантереяси – 20 корхона.

Бунда 156 тўқимачилик компаниялари Жанубий Корея, Ҳиндистон, Сингапур, Германия, Швейцария, Италия, Япония, АҚШ каби давлат инвесторлари иштирокида ташкил қилинган.

Уюшма корхоналари шунингдек кенг турдаги ва ўзига хос профилдаги маҳсулотларни, хусусан, тиббиёт йўналишидаги товарлар, нотўқима материалларни ишлаб чиқариб, пахта маҳсулотлари, махсус иш кийими, бошқа маҳсулотларга бўлган эҳтиёжни қондириб келмоқда, айни пайтда ишлаб чиқаришга янги авлод маҳсулотларини – янги инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқилиши ва жорий қилинишини таъминламоқда.

Тўқимачилик соҳасида пахтага оид ишлаб чиқариш занжирида энг юқори қўшимча қиймат тайёр трикотаж ва тикувчилик маҳсулотлари соҳасида кузатилади.

Мамлакат иқтисодий ривожланишида тўқимачилик соҳасининг муҳим аҳамиятидан келиб чиқиб, Ўзбекистонда 2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикувчилик-трикотаж саноатини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури амалга оширилмоқда. Дастурга мувофиқ, 2020 йилга келиб ип калава ишлаб чиқаришни 2,5 баравар, тайёр матоларни – 2,8 баравар, нотўқима материлларни – 1,5 баравар, трикотаж матоларни – 2,7 баравар ошириш режалаштирилмоқда. Тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 3,2 баравар, трикотаж маҳсулотларни 2,1 баравар, ипак хом ашёси етиштиришни 2,1 баравар ошириш мўлжалланмоқда. 2011 йилда матоларни ишлаб чиқариш ҳажми 85,63 млн. кв. метрни ташкил қилган бўлса, 2020 йилга келиб, ушбу кўрсаткич 459,2 млн. кв.метрдан ошади ва ишлаб чиқариш ҳажмининг 5,4 баравар ўсишини таъминлайди.

Экспорт

2017 йилда қарийиб $1,2 млрд. АҚШ долл. га тенг тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинди. Бунда, инқироз шароитида хом ашё ва тўқимачилик маҳсулотларининг асосий турлари нархлари пасайиб кетган эди.

Тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилувчи асосий мамлакатлар  Россия (36,8%), Туркия (18,8%), Хитой  (16,2%), Европа Иттифоқи мамлакатлари (15,3%), Жанубий Корея (5%) ҳисобланади.

Тўқимачилик маҳсулотлари экспорти номенклатураси қуйидагича:

Ип калава  – 67,2%;

Ип газламалар – 7,3%;

Ип газламали трикотаж матолар – 6,2%;

Тайёр трикотаж маҳсулотлари – 17,4%;

Бошқа тўқимачилик маҳсулотлари  – 6,4%.

Республика ички истеъмолчилари томонидан  пахта толасини қайта ишлашнинг солиштирма салмоғи ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан 50% гача бўлган кўрсаткичга етди.

Ўз ичига бўяш, ишлов бериш, тўқиш ва тикишга оид ишлаб чиқаришларни қамраб олувчи замонавий тўқимачилик корхоналари ишга туширилди.

Хом ашёга қайта ишлов бериш даражаси пастлиги туфайли Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулоти экспорти унчалик салмоқли эмас. 2016 йилда республика тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажми 1 млрд. 146,5 млн.АҚШ долларини ташкил этган бўлса, Хитой 104,6 млрд. долл., Туркия – 10,9 млрд. долл., Ҳиндистон – 16,2 млрд. долл., Бангладеш – 1,76 млрд. долл., Покистон – 7,68 млрд. долларга тенг тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган.  2012-2016 йилларда тўқимачилик тармоғида экспортнинг ўсиши (пахта толасини ҳисобга олмасдан) 132,5% ни ташкил этди. 2016 йилда товар маҳсулотининг умумий ҳажмида экспортнинг улуши 40% ни ташкил этди. Натижада, жаҳон пахта хом ашёсини етиштириш бозорида Ўзбекистоннинг улуши 3,6% ни ташкил этса-да, жаҳон газлама ва матолар, тайёр трикотаж ва тикувчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича улуши бирмунча кам.

Инвестициялар киритиш учун сабаблар
  • Келажакда уюшган чакана савдо тармоғи ривожланиши, қулай демографик кўрсаткичлар, даромадлар даражсининг ошиши ва фирмали маҳсулотлар сифатига талаблар ўзгариши билан бирга кечадиган фойдаланиш қулай бўлган бозор.
  • Ишлаб чиқариш учун афзалликлар ва имтиёзлар, шу жумладан, инвестициялар ҳажмидан келиб чиқиб, солиқ ва божхона тўловларидан 10 йил муддатга озод қилиш.
  • Имтиёзли  шартларда ва паст нархларда хорижий инвесторлар учун давлат мулкини хусусийлаштириш ва ижарага бериш, бунда маблағлар киритилиши мажбурияти кўзда тутилади.
  • Пахта, жун, ипак, жут ва сунъий толалар каби маҳсулотларнинг сероблиги ва уларни ишлаб чиқариш учун хом ашёдан фойдаланиш имконияти борлиги.
  • Малакали ишчи кучи нуқтаи назаридан қиёсий устунликлар ва бутун дунё бўйича тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг асосий кўрсаткичлари бўйича маҳсулот  таннархи.
  • Давлатнинг инвесторлар сармояларини ва хусусий мол-мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишга йўналтирилган сиёсати.
  • Мамлакатда табиий толаларни ишлаб чиқаришдан бошлаб, калава, газлама ва кийим ишлаб чиқаришга оид тўқимачилик маҳсулотлари қийматини яратиш бўйича бутун занжирнинг мавжудлиги, бу эса Вьетнам, Бангладеш ва ҳ.з. мамлакатлар олдида устунлик яратади.
  • Анъанавий устачилик секторлари, яъни дурадгорлик дастгоҳи ва ҳунарларнинг мавжудлиги.
Инвестициялар

20 йил давомида тўқимачилик тармоғига, 180 инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш доирасида, $2,5 млрд. АҚШ долл. га яқин, шу жумладан, кейинги 3 йилда – 575,3 млн.долл. маблағ жалб қилинди. Жалб қилинган хорижий инвестицияларнинг 80% дан ортиғи Жанубий Корея, Швейцария, Сингапур, Буюк Британия, Германия, Ҳиндистон ва Туркия каби мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади.

Ишлаб чиқариш хоналарининг техник жиҳозланиши кўрсаткичлари ўсди. 1,6 млн.дан зиёд йигирув урчиқлари, 100 минг камера ишга туширилди, бу эса мавжуд технологик ускуналар паркининг 89,3% ни ташкил этди.

Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар Сиёсати

Направления

  • мавжуд янги технологик ишлаб чиқаришларни доимий равишда, шу жумладан тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобидан  техник ва технологик қайта жиҳозлашни амалга ошириш;
  • пахта толасини қайта ишлаш даражасини ошириш учун шарт-шароитларни яратиш;
  • рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, ички бозорни тайёр маҳсулот билан тўйинтириш;
  • соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш;
  • тўқимачилик машинасозлиги ишлаб чиқарилишини тиклаш;
  • жинса, момиқ матолар ва маҳсулотлар, пайпоқ-носки, техник текстиль ишлаб чиқаришда қўшимча қувватлар яратиш.
Хорижий инвестицияли корхоналар учун қандай имтиёзлар ва афзаликлар берилади

Экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқарилишини рағбатлантириш ва кўпайтириш мақсадида республикада экспорт қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзлари ва афзалликларининг яхлит тизими яратилган.

Масалан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган айрим акциз қилинадиган товарлар турларини истисно қилганда, уларни ишлаб чиқарувчилар томонидан экспорт қилинадиган акцизга тортиладиган товарларни сотишда улар акциз солиғи солинмайди.

Товарларни хорижий валютага экспортга сотиш айланмасига (қимматбаҳо металларни истисно қилганда) нолга тенг ставка бўйича ҚҚС солинади.

Экспорт қилувчи корхоналар учун (хом ашё товарларни сотишни истисно қилганда) фойда ва мол-мулк солиғи ставкалари ўзлари ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар) ни ЭАВ га экспорт қилишнинг умумий ҳажмидаги улушига мос равишда қисқаради: 15% дан 30% гача экспорт қилишда – 30% га; 30 % ва ундан ортиқ – 50% га. Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси ҳам худди шу ҳажмда қисқаради.

Бундан ташқари, микрофирмалар ва кичик корхоналар ўзлари ишлаб чиқарлар товарлар (ишлар, хизматлар экспортидан тушадиган валюта тушумининг 50% ни мажбурий сотишдан озод қилинади. Бу корхоналар ихтиёрида қолган валюта маблағларини ўз ишлаб чиқаришини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга йўналтириш имконини беради.

Тўқимачилик тармоғи экспорт салоҳиятини ривожлантиришда 2016 йил 1 январигача ўз маҳсулотлари, шу жумладан, ярим тайёр маҳсулотларнинг (калава, газламалар, трикотаж мато ва пахта йигириш чиқиндилари) 80 ва ундан ортиқ фоизини ЭАВ га сотувчи тўқимачилик саноати корхоналари мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинади.

Корхоналарнинг экспортда иштирок этишига барча товарлар (ишлар, хизматлар)  бўйичаэкспорт божхона божларининг бекор қилиниши ҳамда ўзга хос турларини истисно қилганда, товарлар (ишлар, хизматлар)  бўйича экспортни лицензиялаш яна бир қўшимча рағбат бўлди.

2011 йил августидан товарлар экспорти пайтида тўланадиган божхона расмийлаштириши учун йиғимларнинг янги ставкалари тасдиқланди, улар шу пайтгача амал қилган ставкалардан ўрта ҳисобда қарийиб 2 баравар камайтирилган.

Экспорт-импорт амалиётларини амалга оширувчи хорижий инвестицияли корхоналарга катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 январдаги ПФ-4434 сонли фармони 9 бандига кўра уларга бир қатор имтиёз ва афзалликлар берилган.

Жумладан, хорижий инвестицияли корхоналар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига риоя қилган ҳолда мустақил равишда экспорт-импорт амалиётларини бажаради. Айни пайтда ўз маҳсулотини экспорт қилиш учун лицензиялаш ва квоталаш талаб қилинмайди. Шунингдек хўжалик юритувчи субъектларнинг ушбу тоифаси Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун маҳсулотларни  лицензиясиз импорт қилиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2005 йил 11 апрелдаги 3594-сонли “Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига кўра тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун Республика йўл фондига солиқ ва мажбурий тўловларни қўлла тартиби белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ, тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи, тасдиқланган рўйхатга кўра иқтисодиёт тармоқларида маҳсулот ишлаб чиқарига ихтисослашган  корхоналар қуйидаги солиқларни тўлашдан озод қилинади: юридик шахсларнинг фойда солиғи; мол-мулк солиғи; ижтимоий инфратузилмани ободонлаштириш ва ривожлантириш; ягона солиқ тўлови; Республика йўл фондига мажбурий тўловлар.

Тасдиқланган рўйхатга кўра иқтисодиёт тармоқларида маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган  корхоналарга ҳисобот йили якунларига кўра умумий сотиш ҳажмида тасдиқланган рўйхатга кўра иқтисодиёт тармоқларида маҳсулот ишлаб чиқаришдан оладиган улуши 60 % дан кам бўлмаган  корхоналар киради.

Солиқ имтиёзлари:

а) тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар ҳажми қуйидагича бўлган корхоналарга берилади:

300 минг АҚШдолларидан 3 млн АҚШ долларигача – 3 йил муддатга;

3 млн АҚШ долларидан 10 млн АҚШ  долларигича – 5 йил муддатга;

10 млн АҚШ  долларидан ортиқ – 7 йил муддатга.

б) қуйидаги шароитларда қўлланилади:

республиканинг барча шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларида жойлаштирилиши, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятини истисно қилганда;

хорижий инвесторлар томонидан Ўзбекистон Республикаси томонидан кафолат берилмаган ҳолда хусусий тўғридан-тўғри инвестицияларнинг амалга оширилиши;

хорижий иштирокчилар учун корхонанинг устав капиталида камида 33 фоиз улуши таъминланиши;

хорижий инвестицияларни эркин айриболашланадиган валюта  ёки янги замонавий технологик ускуналар шаклида киритилиши;

кўрсатилган имтиёзларни улар қўлланилиши муддатида берилиши натижасида олинган даромадларнинг камида 50 % ни корхонани янада ривожлантириш мақсадида реинвестициялашга йўналтириш;

в) кейинги қонунчилик шартлари ёмонлашгани ҳолда улар берилган бутун муддат давомида амал қилади.

Имтиёзлар  берилиши учун белгиланган мезонларга мос келувчи корхоналар, давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб,  Республика йўл фондига мажбурий тўловлардан озод  қилинади. Ташкил қилинган пайтдан (давлат рўхатидан ўтгандан) сўнг  келгуси даврларда корхона  имтиёзлар берилиши учун белгиланган мезонларга мос келса, ушбу корхонанинг иитиёзлар берилиши бўйича белгиланган мажбуриятлар юзага келган санадан бошлаб имтиёзлар қўлланилишига ҳақли. Бунда имтиёзлардан фойдаланиш муддатини ҳисоблаш ушбу корхонанинг имтиёзлар берилиши учун белгиланган мезонларга мослиги тасдиқловчи мажбуриятлар юзага келган санадан, аммо имтиёзлар қўлланилиши бошланган  санада етти йилдан ортиқ бўлмаган ҳолда  бошланади.

Имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи фақат устав капиталларини (фондларини) қонунчиликда белгиланган муддатда шакллантирган корхоналарга берилади. Бунда корхона имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига  қонунчиликка мувофиқ ўз устав капиталини (фондини) шакллантириши зарур бўлган даврга берилади.

Солиқлар бўйича имтиёзлар ва Республика йўл фондига мажбурий чегирмалар берилиши натижасда олиган даромадларнинг камида 50 фоизи улардан фойдаланиш муддатида корхонани янада ривожлантириш мақсадида реинвестициялашга йўналтирилади. Бунда реинвестициялаш деганда имтиёзлар берилиши натижасида олинган даромадни, унинг муассислари ўртасида тақсимламасдан корхонани ривожлантиришга сарфлаш тушунилади. Имтиёзлар берилиши натижасида олинган даромадлар дейилганда солиқ солишдан озод қилиниши натижасида маблағларнинг бўшаши ҳисобидан олинган иқтисодий фойда (корхона ихтиёрида қоладиган фойдаднинг ортиши) тушунилади.

Бунда, агар имтиёзлардан фойдаланувчи корхонада имтиёзлардан фойдаланиш даврида хорижий инвесторнинг улуши киритилган тўғридан тўғри инвестициялар суммаси камаймаган ҳолда, шунингдек ушбу Низомда белгиланган бошқа талабларга мувофиқ корхона устав фондида 33 фоиздан пасаядиган бўлса, бундай корхоналар учун имтиёзларнинг амал қилиши сақланади.

Хорижий инвестор томонидан имтиёзлар амал қилиши даврида фойданинг репатриацияси ва капитални олиб чиқиб кетиш ҳақида қарор қабул қилинса, хорижий инвестор томонидан  фойданинг репатриацияси ва капитални олиб чиқиб кетилиши хорижий инвестор томонидан  фойданинг репатриацияси ва капитални олиб чиқиб кетилишигача бўлган даврда олинган имтиёзлар суммаси бюджетга қайтарилганидан сўнг амалга оширилади.

Инвестициявий имкониятлар
  • Эркаклар кўйлагини ишлаб чиқариш (жун газламалар; бўялган ва тайёр маҳсулотлар; тайёр кийим);
  • Жинсали маҳсулотни ишлаб чиқариш (пневматик калава; жинсали газлама; жинсадан тикилган маҳсулотлар);
  • Момиқ маҳсулотлар ишлаб чиқариш (кард калава; момиқ газламалар; бўялган ва тайёр мааҳсулотлар; момиқдан тайёрланган маҳсулотлар).
Хорижий инвесторлар

Тўқимачилик ишлаб чиқариш ускуналари

  • «Dornier» (Германия),
  • «Somet», «Vimatex» (Италия),
  • «Pikanol» (Бельгия),
  • «Sulzer» (Швейцария),
  • «Toyota», «Tsudakoma» (Япония) ва бошқалар;

Йигирувчилик ишлаб чиқариш ускуналари

  • «Rieter» (Швейцария),
  • «Shlafhorst», «Truchler» (Германия),
  • «Savio» (Италия),
  • «Saurer» (Германия),
  • «Toyota», «Howa», «Murata» (Япония),
  • «FA-225», «FA-0013», «FA-515», «FA-517» (Китай) ва бошқалар;

Тўқувчилик ишлаб чиқариш ускуналари

  • «Orizio» (Италия),
  • «Terrot», «Mayer&Cie» (Германия),
  • «Pai Lung» (Тайвань),
  • «Kauo Heng» (Хитой),
  • «SanYoung» (Корея) ва бошқалар;

Тикувчилик ишлаб чиқариш ускуналари 

  • «Pffaf» (Германия),
  • «Rimoldi», «Orizio» (Италия),
  • «Eagle», «Gerber» (Туркия),
  • «Oshima», «Juki», «Brother», «Yamato» (Япония),
  • «Siruba» (Тайвань),
  • «Sunstar» (Жанубий Корея);

Лаборатория сукуналари

  • «MESDAN» (Италия),
  • USTER (Швейцария).
Истиқбол режалари

2016 йилнинг охирида эълон қилинган қарорда мамлакат ҳукуматининг  тўқимачилик тармоғига хорижий инвесторларни жалб қилиш сиёсатини кучайтириш бўйича мўлжали акс эттирилди ва экспорт учун катта имкониятларни яратилди. 2017 йилнинг 1 январидан:

— ноозиқ-овқат истеъмол товарларини экспорт қилишдан олинган тушумнинг бир қисмини ваколатли банкларга мажбурий тарзда сотиш бекор қилинди;

— тўқимачилик корхонлари ЎзР ҳудудида ишлаб чиқарилмайдиган четдан олиб келинаётган технологик ускуналар ва бутловчи қисмлар учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштирилиши йиғимларидан ташқари) озод қилинади. Бу ишлаб чиқариш жиҳозланишини модернизация қилишда катта кўмак бўлади;

— тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари фойда солиғи, мол-мулк солиғи ва микрофирмалар ва кичик корхоналар учун  ягона солиқ тўловини тўлашдан, шунингдек Республика йўл фондида  мажбурий  чегирмалардан озод қилинади. Режалаштирилишича, тежалган маблағлар тўқимачилик корхоналарини технологик жиҳозлашга йўналтирилади;

— енгил саноат корхоналарига, жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка маркетинг, ахборот ва консалтинг хизматлари кўрсатилади. Яъни, реклама тадбирларини уюштириш, халқаро кўргазмалар ва босма нашрларда экспорт  салоҳиятини намойиш қилишга кўмаклашиш кўзда тутилади;

— енгил саноат корхоналари маҳсулотларини тўғридан-тўғри шартномалар бўйича хориждаги савдо уйлари орқали илгари сурилиши режалаштирилмоқда.

Тўқимачилик саноатини ривожлантиришга йўналтирилган чоралар, соҳани ривожланиш даражаси, мамлакат тўқимачилик маҳсулотларининг жаҳон бозоридаги  рақобатбардошлигини оширишга, ва натижада мамлакат иқтисодий аҳволини яхшилашга хизмат қилиши мўлжалланмоқда.

Хорижий инвесторларни ҳимоялаш кафолатлари ва чоралари
  • Ўбекистон Республикасининг 1998 йил 30.04даги 611-I-сонли “Хорижий инвесторлар ҳуқуқларини ҳимолаш кафолатлари ва чоралари тўғрисида”ги қонуни