×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Навоий вилоятидаги шамол электр станцияси Марказий Осиёда йилнинг энг яхши битими деб топилди

Бирлашган Араб Амирликлари Масдар компаниясининг Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида 500 МВт қувватга эга шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси ПФИ Аwардс томонидан Марказий Осиёда йилнинг энг яхши битими деб топилди.

ПФИ (Прожеcт Финанcе Интернатионал) мукофотлари лойиҳаларни молиялаштириш соҳасидаги энг нуфузли мукофотлардан бири бўлиб, ҳар йили Европа, АҚШ, Осиё, Яқин Шарқ ва Африкадаги лойиҳаларни молиялаштириш бўйича энг яхши операциялар учун берилади.

Қайд этиш жоизки, электр станциясини қуриш лойиҳаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва “Масдар” компанияси ўртасида тузилган Инвестиция шартномаси шартлари асосида амалга оширилмоқда.

Шартнома Масдар компаниясига 25 йил давомида электр станциясини молиялаштириш, лойиҳалаш, қуриш ва ишлатишни кўзда тутади.

Лойиҳани амалга ошириш учун 600 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилиши режалаштирилган. Электр станцияси ишга туширилгач, йилига 545 миллион куб метр табиий газ тежалади ва карбонат ангидрид чиқиндиларини йилига 1,1 миллион тоннага камайтириб, йилига 500 минг хонадоннинг истеъмолига тенг бўлган 1,6 mlrd.kVt/soat электр ишлаб чиқаришни таъминлайди.

Инвестиция лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан 2026-йилга бориб электр энергияси ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмида қайта тикланадиган энергия манбаларининг улушини 25 фоизга етказиш бўйича белгиланган вазифаларни ҳал этишга қаратилган.

Ушбу мукофотни олиш инвестиция лойиҳасининг мураккаблиги ва унинг барча иштирокчиларининг макроиқтисодий ўзгарувчан даврда биргаликдаги саъй-ҳаракатларининг умумжаҳон эътирофидир.

Шунингдек, ушбу мукофот Ўзбекистоннинг қайта тикланадиган энергия манбаларини кенг миқёсда жорий этиш бўйича мақсадларини амалга оширишда барча иштирокчилар – Масдар, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда лойиҳа кредиторлари томонидан амалга оширилган улкан ишлар, катта меҳнат ва қатъиятлиликдан далолат беради.

 

Манба: miit.uz