×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Инвесторлар куни”

Бугун, Тошкент шаҳар ҳалк депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари Сессиясида Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ҳорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилган топшириқлари ижроси юзасидан Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳар ҳокимлиги биносида “Инвесторлар куни” навбатдаги тадбири ўтказилмоқда.

Бугунги тадбирда Юнусобод туманидан умумий қиймати 2 трлн.сўмга яқин бўлган шундан 100,0 млн. доллардан ортиқ тўғридан-тўғри ҳорижий инвестициялар иштирокидаги 37 та лойиҳалар тақдимоти ўтказилади. Лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 2 300 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Ушбу лойиҳалар таҳлили шуни кўрсатадики туман ҳудудида замонавий меҳмонхоналар, ижтимоий соҳа объектлари, тиббиёт диагностика марказлари, замонавий турар жой комплекслари барпо этилиши юзасидан ва янги ишлаб чиқариш лойиҳалари тегишли мутасадди идоралар томонидан кўриб чиқилади ва ҳулосалари олинади.

Ҳулосалар олингандан сўнг ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши бўйича Тошкент шаҳар ҳокими Жахонгир Ортиқхўжаевнинг тегишли қарори қабул қилиниб инвесторларга топширилиши кўзда тутилган.

Ҳорижий инвестициялар бу иқтисодиётни барқарор сақлаб қолиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, бюджетга қўшимча манбалар ва шаҳар инфратузилмасини ривожланишига олиб келади.