×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Самарқандда ХВИ Верона Евроосиё иқтисодий форуми ўз ишини бошлади.

Унда вазирлик ва идоралар, тармоқ бирлашмалари, молия институтлари, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, шунингдек, Ўзбекистон, Европа ва Осиё мамлакатларидаги 450 дан ортиқ компания раҳбарлари иштирок этмоқда.
Тадбирнинг савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий ҳамкорликни ривожлантиришдаги аҳамияти, Европа ва Осиё мамлакатлари ўртасида азалдан савдо-иқтисодий марказ бўлиб келган қадимий Самарқандда ўтказилишининг аҳамияти таъкидланди. Минтақадаги барча давлатлар манфаати йўлида иқтисодий алоқаларни янада ривожлантиришга тайёрлик билдирилди.
Верона Евроосиё иқтисодий форуми ишбилармон доиралар вакиллари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш ва қўшма сармоявий ташаббусларни амалга оширишга оид ўсиш нуқталарини аниқлаш учун шароит яратишга қаратилган.