×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Туркий давлатлар ташкилоти доирасида Инвестиция жамғармасини ташкил этишга тайёргарлик кўрилмоқда

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар айни пайтда Туркий инвестиция жамғармасини ташкил этиш масаласи устида фаол иш олиб бормоқда. Жорий йилнинг 10-11 январ кунлари Истанбул шаҳрида тегишли Битим лойиҳасини ишлаб чиқиш учун масъул бўлган Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон экспертларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон томонидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги вакили иштирок этди.

Маълумот учун: Туркий инвестиция жамғармаси туркий давлатлар томонидан ташкил этилган биринчи ва асосий қўшма молия институтига айланади ва Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг иқтисодий салоҳиятини, улар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳизмат қилади, жамғарма маблағлари эса қўшма лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилади.

Жамғарма фаолияти: тадбиркорликни рағбатлантириш, янги иш ўринлари яратиш, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши каби устувор йўналишларни ўз ичига олади.

Учрашув якунлари бўйича ҳар бир иштирокчи давлатда ҳужжат лойиҳасини келишиш бўйича ички тартиб-қоидаларни қисқа муддатларда якунлаш бўйича келишувга эришилди ва режалаштирилган қўшма тадбирлар доирасида Битимни имзолашга келишиб олинди.

Туркий инвестиция жамғармасини ташкил этиш 2023-йилга мўлжалланган.

 

Манба: miit.uz