×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

4 декабрда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда Россия экспорт маркази кўмагида қурилган металлургия заводи иш бошлайди

Йилига 500 минг тонна прокат ишлаб чиқариш қувватига эга Тошкент металлургия заводини 4-декабр куни очиш режалаштирилмоқда. Лойиҳа Россия экспорт маркази кўмагида Ўзбекистон томони ва Россиянинг «Метпром» муҳандислик-қурилиш гуруҳи томонидан нолдан амалга оширилди, деди «Метром» ГК президенти Андрей Дейнеко.

“4-декабр куни Россия—Ўзбекистон давлат кўмаги ёрдамида ‘Метпром’ гуруҳи томонидан қурилган Тошкент металлургия заводида ишлаб чиқариш бошланади”. Innoprom Online. сайтида Дейнеко таъкидлади.

Унинг таъкидлашича, заводнинг қурилиш лойиҳаси “Метпром” томонидан яратилган — гуруҳ ҳам лойиҳачи, ҳам лойиҳанинг бош пудратчиси сифатида иштирок этган. Лойиҳага киритилган инвестиция 325 миллион евродан ортиқ. Россия экспорт маркази таркибига кирувчи “Росексимбанк” лойиҳанинг 50 фоизини молиялаштирган. Шунингдек, (25 фоизи) лойиҳада Ўзбекистон томонидан хусусий инвестор ва Ўзбекистон Республикасининг тикланиш ва тараққиёт жамғармаси иштирок этди.

Дейнеконинг таъкидлашича, лойиҳани молиялаштиришдан ташқари Россия “контенти” ҳам бўлиб, уни 90 миллион еврога баҳолаш мумкин. Гап Россия томонидан буюртма қилинган лойиҳалаштириш ва муҳандислик ишлари ҳақида, балки қурилмалар, металл констуркцияларни етказиб бериш ва ўқитиш ҳақида кетмоқда. “Тошкентдаги қурилиш орқали 30 га яқин ишлаб чиқарувчи ва мингга яқин одам иш билан таъминланди”, — дейди Дейнеко.

https://tass.ru/