2021-йилда аёллар раҳбарлигидаги кичик корхона ва микрофирмаларда маҳсулот (товар, иш ва хизматлар) сотишдан олинган соф фойдаси 22 567,7 млрд. сўмни ташкил этиб, 2020- йилга нисбатан 6 856,7 млрд. сўмга кўпайган. Шунингдек, жами кичик корхоналар томонидан амалга оширилган маҳсулот (товар, иш ва хизматлар) сотишдан олинган соф фойданинг 5,4%и аёл тадбиркорлар ҳиссасига тўғри келади.
Иқтисодий фаолият турлари кесимида эса бу кўрсаткич қуйидаги кўринишга эга:
Савдода – 12 843 млрд. сўм;
Саноатда – 3 952,5 млрд. сўм;
Хизматлар кўрсатиш соҳасида – 3 773,9 млрд. сўм;
Қурилишда – 1 619,7 млрд. сўм;
Қишлоқ хўжалигида – 378,5 млрд. сўм.
Манба: stat.uz
Другие новости и события
Invest.gov.uz инвестицион порталининг ҳар қандай материаллари (такрор ишлаб чиқариш, нашр этиш, нусха олиш, қайта чоп этиш, тарқатиш, таржима қилиш, телекўрсатув, қайта ишлаш ва бошқа тарқатиш усуллари) - биринчи манба ва порталнинг ҳаволаси кўрсатилмаган ҳолда ишлатилиши қатъиян тақиқланади!