2021- йил январ-июн ойларида Қорақалпоғистон Республикасида туманлар кесимида асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилиши бўйича ўтган йилнинг мос даврига нисбатан энг юқори ўсиш суръати 185,8 % га ўсиб, Қораўзак туманида кузатилди. Бу асосан цемент ишлаб шиқаришни кенгайтириш учун ўзлаштирилган хорижий кредитлар билан боғлиқ.
Шунингдек, Беруний туманида ҳам юқори ўсиш суръати кузатилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 142,5 % ни ташкил қилди. Бундай натижани озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш дастури доирасида ўзлаштирилган инвестициялар билан изоҳлаш мумкин.
Бўзатов туманида асосий капиталга инвестициялар ҳажмининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 138,9 % ни ташкил этиши, асосан чорвачиликни ривожлантириш учун ўзлаштирилган хорижий кредитлар билан боғлиқ.
Республикада асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми бўйича юқори улуш Нукус шаҳри – 21,5 %, Мўйноқ тумани – 17,9 % ва Тўрткўл туманида – 10,3 % кузатилди.
Другие новости и события
Invest.gov.uz инвестицион порталининг ҳар қандай материаллари (такрор ишлаб чиқариш, нашр этиш, нусха олиш, қайта чоп этиш, тарқатиш, таржима қилиш, телекўрсатув, қайта ишлаш ва бошқа тарқатиш усуллари) - биринчи манба ва порталнинг ҳаволаси кўрсатилмаган ҳолда ишлатилиши қатъиян тақиқланади!