×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Инфографика: Ўзбекистоннинг 2022 йил январь-декабрь ойларидаги ЕОИИ билан савдо алоқаси

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази инфографикасида жорий йилнинг декабрь ойида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатлари билан Ўзбекистоннинг савдо-сотиқда юз берган ўзгаришлари келтирилган.

Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар билан 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларидаги ташқи савдо айланмаси 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 22,7%га ўсиб, 15,7 млрд.долларни ташкил этди.

Шундан экспорт ҳажми 5,6 млрд.доллар, импорт ҳажми эса 10,1 млрд.долларга етган.

Ўзбекистоннинг умумий ташқи савдо айланмасида ЕОИИ давлатларининг улуши 31,4%ни, жами экспорт – 28,9%ни, жами импорт – 33,1%ни ташкил этди.

2022 йилнинг январь-декабрь ойлари якунида Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан ташқи савдо ҳажмидаги улуши:

Россия билан ташқи савдо айланмаси 22,9%га ўсди ва 9,3 млрд. долларни (Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмасининг 59%и) ташкил этди. Шундан,

  • экспорт – 3,1 млрд. доллар,
  • импорт – 6,2 млрд доллар.

Қозоғистон билан ташқи савдо айланмаси 17,9%га ўсди ва 4,6 млрд. долларни (29%) ташкил этди. Шундан,

  • экспорт – 1,4 млрд. доллар,
  • импорт – 3,2 млрд. доллар.

Қирғизистон билан ташқи савдо айланмаси 32,1%га ўсди ва 1,3 млрд. долларни (8%) ташкил этди. Шундан,

  • экспорт – 979 млн. доллар,
  • импорт – 281 млн. доллар.

Беларусь билан ташқи савдо айланмаси 41,5%га ўсди ва 536 млн. долларни (4%) ташкил этди. Шундан,

  • экспорт – 127 млн. доллар,
  • импорт – 410 млн. доллар.

Ўзбекистон 2020 йилнинг декабрида Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи мақомини олди. Айнан шу уюшма билан энг яқин савдо-иқтисодий алоқалар йўлга қўйилиб, ЕОИИ билан янада интеграциялашув уларни янада мустаҳкамлаш имконини беради.

Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларининг 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси билан савдо айланмаси қарийб 10 миллиард долларни ташкил этди. ЕОИИ мамлакатларининг улуши Ўзбекистон умумий товар экспортининг 30-31% ини ташкил этади.

Ўзбекистон 2019 йилда умумий қиймати 9,42 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилди, шундан 2,83 миллиард долларлик маҳсулот ЕОИИ ҳудудига етказиб берилди. ИТСВ маълумотларига кўра, Ўзбекистон ва ЕОИИ мамлакатлари ўртасидаги савдо айланмаси тўрт йилда 75% га ошган.

Анъанага кўра, Ўзбекистон тўқимачилик, металлургия ва кимё саноати маҳсулотлари, шунингдек, озиқ-овқат, биринчи навбатда, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилади. Республикада қурилиш материаллари, ёғочни қайта ишлаш ва кимё саноати маҳсулотлари, шунингдек, қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, сут ва гўшт маҳсулотлари ЕОИИдан олинади.

ЕОИИга янада интеграциялашган ҳолда Ўзбекистон ташқи бозорларга чиқишда, хусусан Вьетнам, Эрон, Сербия ва Сингапур билан савдо қилишда янада қулай шароитларга эга бўлади.

Аввал хабар қилинганидек, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказига Ўзбекистоннинг ЕОИИда иштирок этиши мумкинлигини текшириш ва дастлабки баҳо бериш вазифаси юклатилди.

Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлишига таъсирини баҳолаш бўйича тадқиқот мамлакатнинг 14 та университетларида тақдим этилди. Тадқиқот натижалари «Экономическое обозрение» журналининг сайтида чоп этилган бўлиб, унда ушбу тадқиқотга оид инфографикава таҳлилий мақолалар жойлаштирилган.

Хусусан, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари ЕОИИга қўшилиш қишлоқ хўжалиги, транспорт соҳаси, автомобил саноатитўқимачиликва пойабзал саноати, фармацевтика саноати, шунингдек, бизнес фойдалари ва бошқа соҳаларга қандай таъсири кўрсатиши ҳақида сўзлаб берди.

 

Манба: review.uz