×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Coca-Cola İçecek компанияси Coca-Cola Uzbekiston’даги давлат улушини харид қилиш учун ариза берди

Coca Cola İçecek’га ёзишича, компания улушни сотиб олиш учун ариза берган.

«Компаниямиз Ўзбекистонни кўриб чиқмоқда… ва кеча кечқурун савдолар жараёнининг биринчи босқичида иштирок этиш учун (Давлат активларини бошқариш агентлиги — таҳр.) ариза берди», — дейилади хабарда.

Агентлик Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd МЧЖ устав капиталидаги 57,118 фоиз улушини сотиш ниятида.

Савдолар очиқ аризалар асосида ташкил этилган бўлиб, унда талабларга жавоб берадиган томонларнинг барчаси иштирок этиши мумкин. Улар орасида, масалан, алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш ва уларнинг савдоси соҳасида камида 7 йиллик тажриба талаб этилади.

Coca Cola İçecek — алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи турк компанияси бўлиб, унинг тарихи 1964 йилга бориб тақалади. 2002 йилдан ҳозирги номда фаолият кўрсатмоқда. Coca-Cola тузилмасида энг муҳим корхоналардан бири ҳисобланиб, 10 та бозорга маҳсулотларини етказиб беради. Асосий эгалари Anadolu Efes (50,3 фоиз) ва The Coca-Cola Company (20,1 фоиз) ҳисобланади.

https://www.spot.uz/