×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистонда муқобил енергия манбаларидан фойдаланган ҳолда юк ташиш транспорти ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Жорий йилнинг 25-сентабр куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Олимхон Рустамов ва ФAW Жиефанг Aутомобиле директорлар кенгаши раиси ҳамда партия қўмитаси котиби Ху Ханзе ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Маълумот учун: 1953-йилда ташкил етилган ФAW Гроуп Хитойнинг биринчи машинасозлик компанияларидан ҳисобланади. Aвтомобил ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Хитойда иккинчи ўринда, оғир юк ташувчи тижорат транспорти бўйича еса биринчи ўринда туради. Компаниянинг ўрта ва катта ҳажмли машиналари Хитойда енг кўп сотилувчи юк автомобиллари қаторидан ўрин олган.

Суҳбат давомида Хитойнинг Чина ФAW Гроуп Cо Лтд компанияси томонидан Ўзбекистоннинг УзAуто Траилер ва Водий Универсал Мажмуа компаниялари билан биргаликда Aндижон вилоятида турли ҳажмдаги юк ташувчи автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларнинг амалга оширилиши муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, муқобил енергия манбаларидан фойдаланган ҳолда юк автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича автомобилсозлик саноатини ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди. Вилоятдаги тегишли кичик ва ўрта бизнес учун ўсиш омили сифатида ушбу соҳани ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Учрашув якуни бўйича томонлар муҳокама қилинган лойиҳа ва ташаббуслар доирасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича навбатдаги тадбирларни белгилаб олдилар.