×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Инвестиция дастурлари доирасидаги лойиҳалар

Жорий йилнинг январ-сентябрь ойларида мамлакатимизда инвестиция дастури доирасида қиймати 5,1 млрд долларлик 7 712 та лойиҳа ишга туширилди ва натижада 130 мингта янги иш ўрни яратилди.

Шу жумладан, жойларда Ҳукумат комиссияси фаолияти доирасида қиймати 1,4 млрд долларлик 2 021 та лойиҳа муддатидан олдин ишга туширилиши таъминланди ҳамда 26 мингга яқин иш ўринлари яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг ҳудудий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси маълумотлари асосида тайёрланди.