×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

(Русский) Расширяется сотрудничество с компанией «Surbana Jurong Group»

Жорий йилнинг 21-сентабр куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Ойбек Хамрайев Сингапурнинг “Сурбана Журонг Гроуп” компанияси бош директори Шон Чжиан билан музокаралар ўтказди.

Томонлар асосий еътиборини сув таъминоти ва сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги жорий лойиҳаларни амалга ошириш жараёнига қаратди. Шунингдек, келгуси ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.

Музокаралар якунида томонлар транспорт ва логистика, нефт-кимё, қайта тикланадиган енергетика, шаҳарсозлик ва инфратузилма соҳаларида ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар.

Маълумот учун: “Сурбана Журонг Гроуп” 2015 йилда ташкил етилган бўлиб, шаҳарсозлик ва инфратузилма соҳаларида Сингапурнинг енг йирик консалтинг компанияси ҳисобланади. 40 та мамлакатда жами 16 минг ходимга ега 120 дан ортиқ идоралари мавжуд. Компания шу кунгача
16 мингдан ортиқ лойиҳаларни амалга оширган.