Форумда 30та мамлакатдан 400 дан ортиқ делегатлар иштирок этди. Улар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишдилар ҳамда мамлакатимизнинг инвестицион муҳити ва имкониятлари билан танишдилар.
Форум иштирокчиларини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестиция ва ташқи иқтисодий алоқалар бўйича ўринбосари Элёр Ғаниев табриклади. Унинг таъкидлашича, жорий йилда камида 7 миллиард АҚШ доллар миқдорида хорижий инвестициялар жалб этилиши кутилмоқда.
Андижон вилояти ҳокимлигидан олинган маълумотларга кўра, 2019 йилда худудда хорижий инвестициялар иштирокида умумий қиймати
412 миллион доллар бўлган 95 та янги лойиҳа амалга оширилмоқда.
Энг катта делегация Ҳиндистондан келди. Ҳиндистоннинг Гужарат штатидан 80 нафар маданият ҳамда бизнес вакиллари Ўзбекистон билан ишбилармонлик алоқаларини ўрнатишни мақсад қилишган. Форум якунида вилоят ҳокимияти ва Ҳиндистоннинг Cadila Pharmaceuticals компанияси ўртасида келишув имзоланди. Қиймати 50 миллион долларлик лойиҳа 2024 йилга келиб қарийб 200 та умумий дори-дармон махсулотлари ишлаб чиқаришни назарда тутади.
Другие новости и события
Invest.gov.uz инвестицион порталининг ҳар қандай материаллари (такрор ишлаб чиқариш, нашр этиш, нусха олиш, қайта чоп этиш, тарқатиш, таржима қилиш, телекўрсатув, қайта ишлаш ва бошқа тарқатиш усуллари) - биринчи манба ва порталнинг ҳаволаси кўрсатилмаган ҳолда ишлатилиши қатъиян тақиқланади!