×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарадиган (қайта ишлаш) саноатнинг ялпи қўшилган қиймати таркиби қандай?

2022- йил якунларига кўра, ишлаб чиқарадиган (қайта ишлаш) саноатининг қўшилган қиймати таркибида энг катта улуш металлургия ва металлни қайта ишлаш саноатига (машина ва ускуналардан ташқари) тўғри келди ва 40,1 % ни ташкил қилди. Шунингдек,

  • тўқимачилик маҳсулотлари, кийим, тери ва унга тегишли маҳсулотлар ишлаб чиқариш 14,1%,
  • озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш – 13,9 %,
  • кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш – 7,4%,
  • резина, пластмасса буюмлар ва бошқа нометалл минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш – 7,2%,
  • автотранспорт воситалари, трейлерлар, ярим тиркамалар ҳамда бошқа транспорт ускуналари ишлаб чиқариш – 5,6%,
  • кокс ва нефтни қайта ишлаш маҳсулотлари ишлаб чиқариш – 2,6%,
  • ёғоч ва қоғоз маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ёзилган материалларни нашр қилиш ва акс эттириш – 2,0 %,
  • ишлаб чиқарадиган (қайта ишлаш) саноатнинг бошқа маҳсулотларини ишлаб чиқариш – 7,1 %.

 

Манба: stat.uz