×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони савдо соҳасида кўплиги маълум бўлди

Республикада қайси соҳаларда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар кўплиги тўғрисида маълумот берилди.

2022 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, республикада хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 15 497 тани, шундан қўшма корхоналар 6 401 та ва хорижий корхоналар 9 096 тани ташкил этган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар соҳалар бўйича сони энг кўп савдода қайд этилди – 4 700 та.

Ушбу кўрсаткич қолган соҳалар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • саноат – 4 280 та;
  • қурилиш – 1 247 та;
  • қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги – 763 та;
  • яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 635 та;
  • ахборот ва алоқа – 718 та;
  • ташиш ва сақлаш – 446 та;
  • соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш – 229 та;
  • бошқалар – 2 479 та.

 

Манба: kun.uz