2020 йил 1 февраль куни Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумини ўтказиш бўйича штаб ўз ишини бошлади.
Доимий равишда ишлайдиган штабга ҳар қандай масалалар бўйича ўзбек, рус ва инглиз тилларида маслаҳат беришга тайёр бўлган Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари киради.
Штаб ходимлари ўтказиладиган форумга пухта тайёргарлик кўрилаётганини назоратга олиб, тадбирнинг барча ташкилий масалаларини мувофиқлаштиришади; чет эллик меҳмонларга таклифномалар юбориш билан шуғулланади; шунингдек, потенциал иштирокчиларга қайси меҳмонхоналарда жойлар мавжудлиги, маданий дастур ва ҳамкорлик масалалари бўйича маълумот беришади.
Штаб ташкилий масалалар бўйича юзага келган саволларга жавоб бериш ва тез амалий ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган бўлиб, «Hilton Tashkent City» меҳмонхонасида (Тошкент 1-2 хонаси) жойлашган.
Мурожаат учун телефон рақами: (+998) 71 207 71 12.
Другие новости и события
Invest.gov.uz инвестицион порталининг ҳар қандай материаллари (такрор ишлаб чиқариш, нашр этиш, нусха олиш, қайта чоп этиш, тарқатиш, таржима қилиш, телекўрсатув, қайта ишлаш ва бошқа тарқатиш усуллари) - биринчи манба ва порталнинг ҳаволаси кўрсатилмаган ҳолда ишлатилиши қатъиян тақиқланади!