×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистон билан Канаданинг Британия Колумбияси провинцияси ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

20 август куни Ўзбекистоннинг АҚШ ва Канададаги элчиси Жавлон Ваҳобов Британия Колумбияси (Канада) Бандлик, иқтисодий ривожланиш ва рақобатдошлик вазирлигининг Халқаро алоқалар департаменти директори Пол Ирвин билан онлайн музокаралар ўтказди.

Суҳбат чоғида элчи Ўзбекистонда жозибадор инвестиция муҳити ва фаровон бизнес муҳитини яратиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил сўзлаб берди.

Тадбирда Ўзбекистон ва Британия Колумбияси провинцияси билан эркин иқтисодий зоналарда тоғ-кон ва қишлоқ хўжалигида замонавий технологиялар ва инновацияларни жорий этишда ўзаро муносабатларнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинди. Кончилик, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари сифатида қайд этилди.

Пол Ирвин провинция иқтисодиётида ресурсларни қазиб олиш сектори устунлик қилишини таъкидлади. Канада томони Ўзбекистон ҳукумати томонидан геологик қидирув ва қазиб олиш соҳасида инвестицияларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни яхши билади. Чунки Канададаги етакчи олтин қазиб олувчи “B2Gold” компанияси Навоий вилоятида олтин конларини ишлаб чиқиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширмоқда. Шу нуқтаи назардан, Пол Ирвин вилоятнинг яна бир тоғ-кон компаниясини – “Wenco International Mining Systems” компаниясини Ўзбекистонга жалб қилиш масалаларини кўриб чиқишга таёрлигини билдирди.

Департамент директорининг сўзларига кўра, Британия Колумбияси Канададаги учинчи йирик минтақадир, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича мамлакат етакчиси ҳисобланади. Бундан ташқари, Канада томони Британия Колумбиясида транспорт ва технологик инфратузилма ривожланганини ҳам таъкидлади. Провинциянинг ички ҳудудий маҳсулоти Канадада тўртинчи ўринда туради ва 2019 йилда 213 млрд АҚШ долларини ташкил этди.

Канада томони таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш йўлларини ўрганишга таёрлигини билдирди. Ушбу соҳа маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларидан бири деб номланди. Канада провинцияси ва Ўзбекистон таълим муассасалари иштирокида видеоконференция ташкил этиш таклиф қилинди. Пол Ирвин ушбу учрашувга Капилано, Саймон Фрейзер ва Британия Колумбияси университетлари вакилларини жалб қилишга таёрлигини билдирди.

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Британия Колумбияси ҳукумати томонидан соғлиқни сақлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилган чоралар Канаданинг бошқа минтақаларига нисбатан ушбу вилоятда коронавирус инфекциялари камроқ кузатилганини кўрсатди. Шу муносабат билан мазкур провинция ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш органлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатишга таёрлик билдирилди.

Учрашув якуни бўйича Ўзбекистон-Канада ҳамкорлигининг долзарб масалаларида мунтазам алоқалар ўрнатиш тўғрисида келишувга эришилди.