×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистонда чет эл капитали иштирокидаги корхоналар сони нечта?

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси мамлакатимизда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ҳақидаги маълумотларни очиқлади.

1 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 2,3 баравар кўпайди.

Хусусан,  2018 йилда 5 минг 978 та, 2019 йилда 8 минг 536 та, 2020 йилда 10 минг 930 та, 2021 йилда 12 минг 487 та  ва 2022 йилда 13 минг 877 та хорижий сармоялар иштирокида корхоналар рўйхатга олинган.

 

Манба: dunyo.info