×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ҳар бир ҳудудга электротехника соҳасида 100 миллион долларлик лойиҳаларни ишга тушириш топширилди

Президентимиз соҳада ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш чора-тадбирларини кўриш бўйича топшириқлар берди.

Шавкат Мирзиёев электротехника саноатини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди, деб ёзади Президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

Охирги 5 йилда соҳага 465 миллион долларлик инвестициялар жалб этилиб, бунинг учун 160 дан ортиқ лойиҳа ишга туширилди. Электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 4 бараварга (17 трлн. сўмгача), экспорт 3 баробарга (565 млн. долларгача) ошди.

2026-йилга бориб ишлаб чиқаришни икки баравар ошириш, экспорт ҳажмини уч баробар ошириш вазифаси қўйилди. Бу йил электротехника ишлаб чиқариши камида 20 фоизга ўсиши керак. Президент “Ўзелтехсаноат” акциядорлик жамияти раҳбариятига доимий равишда янги ташаббусларни излаш зарурлигини таъкидлади.

Ҳозирда соҳада режалаштирилган 86 та лойиҳа бунинг учун етарли эмас, дея қўшимча қилди Мирзиёев. Ҳар бир вилоят ҳокими электротехника соҳасида камида 100 миллион доллар, жами 1,5 миллиард долларлик янги лойиҳаларни ишга тушириши керак.

Тошкент, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида пойтахтдаги технопарк намунасида электротехника кластерларини ташкил этиш топширилди.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари хорижга рақобатбардош тайёр маҳсулот етказиб бериш мақсадида маҳаллий мисни қайта ишлашни чуқурлаштириш бўйича топшириқ берди. Йил охирига қадар металл ҳажмининг 50 фоизини, 2026 йилга келиб эса 70 фоизини мамлакат ичида қайта ишлашни таъминлаш зарур.

Оҳангарон яқинида 168 миллион долларлик 12 та лойиҳани ўз ичига олган янги мис кластери ташкил этилади, унинг ишга туширилиши 90 минг тонна мисни қайта ишлаш имконини беради.

Маҳаллий компонентлар билан қайта тикланадиган энергиядан фойдаланиш ҳам кенгайтирилади. Уй хўжаликларига у билан ишлайдиган сув иситгичларини ўрнатиш харажатларининг 30 фоизи қопланади.

Мактаблар, шифохоналар ва бошқа ижтимоий муассасаларга қуёш батареяси билан ишлайдиган сув иситгичлари, кўчаларга фотопанелдан қувватланадиган лампалар ўрнатиш бўйича махсус дастур қабул қилиш топширилди. Бу мақсадлар учун йилига 100 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.

Мирзиёев 2023-йил охиригача электр жиҳозлари экспортини 1 миллиард долларга етказиш муҳимлигини таъкидлади. Бунинг учун маиший техникани божхона ҳудудида қайта ишлаш режимида йиғиш ташкил этилади – унинг экспортини кенгайтириш учун 20 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.

Апрел ойи бошида тасдиқланган маиший техника воситаларига ёрлиқлаш жорий этилишини қатъий назорат қилиш топширилди. Бу сифатсиз ва контрафакт товарларнинг олиб кирилишининг олдини олади.

 Тармоқнинг асосий корхоналари ҳузурида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик марказлари (НИОКP,R&D) ташкил этилади. Уларга 10 миллиард сўмгача грантлар ҳамда солиқ имтиёзлари тақдим этилади:

  • ижтимоий солиқ – 1% ставкада;
  • ер ва мол-мулк солиғи – ҳисобланган сумманинг 1%

 

Манба: www.spot.uz