×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Туркия ва БАА компаниялари Наманганда автомобил заводлари қуради

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида Туркия компанияси томонидан киритиладиган инвестиция эвазига автомобиль заводи қурилади. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари Окибжон Иномов маълумот берган.

Тўрақўрғондаги лойиҳа 2021 йилда йирик ишлаб чиқариш объектлари ва қувватларини ишга тушириш бўйича республика манзилли дастурига киритилган бўлиб, умумий қиймати 10 млн долларга тенг. Шундан 8 млн доллар Туркиянинг «Manas Savunma» компанияси киритадиган хорижий инвестицияга тўғри келади.

2021 йил декабр ойида ишга туширилиши режалаштирилган завод «Manas Avto Sanoat» қўшма корхонаси томонидан «Наманган» ЭИЗ ҳудудида, 7 гектар майдонда барпо этилади. Бунинг натижасида 220та янги иш ўрни яратилади.

Ушбу заводда йилига 3000 дона кичик юк автомобили ишлаб чиқарилади. Маҳсулотлар ички бозор билан бирга МДҲ давлатлари ҳамда Афғонистонга экспортга йўналтирилади.

манзилли дастурга Чуст туманида «Namangan Changan Motors» автозаводи қурилиши ҳам киритилган.

Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 1,8 минг дона автомобил бўлган ушбу лойиҳага БАА компанияси ҳамкорлигида 5,8 миллион доллар инвестиция киритилмоқда. Мазкур лойиҳа жорий йилнинг июн ойида ишга туширилади ва бу орқали 140та иш ўрни яратилади.

https://kun.uz