×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Франциянинг Total Eren SA компанияси йил охирига қадар Самарқанд вилоятидаги фотоэлектрик станциясини фойдаланишга топширади

Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида барпо этилаётган қуёш фотоэлектрик станцияда электр узатиш линияларини қуриш ва лойиҳа ҳудудини тўсиқлар ёпиш ишларини феврал ойида якунлаш режалаштирилган.

Энергетика вазирлигининг маълумотларига кўра, айни пайтда кириш йўллари қурилиши ва ҳудуд режаси бошланган. Жорий йилнинг тўртинчи чорагида электр станциясини ишга тушириш режалаштирилган.

Қурилаётган электростанциянинг майдони 353 гектарни қамраб олган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 100 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Лойиҳа Франциянинг Total Eren SA компанияси томонидан тўлиқ молиялаштирилмоқда.

Фотоэлектрик станцияни қуриш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 майдаги “Самарқанд вилоятида қуввати 100 мвт бўлган фотоэлектрик станцияни қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарорига мувофиқ қабул қилинди.

Манба:https://dunyo.info/

Таржима: Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги